Ҳокимликка номзодлар коррупцияга қарши режаларини тақдим этиши мажбурий бўлади
Вазир ва ҳокимлар лавозимига номзодлар тегишлича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари кенгашларида кўриб чиқилаётганда улар томонидан коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ режа ҳимоя қилинишига оид тартибни қонун ҳужжатларида белгилаш кўзда тутилган.

Фото: Shutterstock
“Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармонига кўра, Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 2025 йил 5 мартда ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилади.
Хусусан, 2025 йил май ойида вазир ва ҳокимлар лавозимига номзодлар кўриб чиқилаётганда улар томонидан коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ режа ҳимоя қилиниши тўғрисида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши лозим.
Лойиҳада вазир ва ҳокимлар лавозимига номзодлар тегишлича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари кенгашларида кўриб чиқилаётганда улар томонидан коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ режа ҳимоя қилинишига оид тартиб назарда тутилади. Бунинг учун масъул ижрочилар этиб Олий Мажлис палаталари (келишув асосида) белгиланди.
Ҳужжатга кўра, коррупция ва жиноятчиликка қарши курашишда парламентнинг ролини тубдан ошириш мақсадида Олий Мажлис палаталарига ҳар йили бюджетдан энг кўп маблағ оладиган учта вазирлик ва идорада коррупциявий омилларни аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш тавсия этилган.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Марказий Осиё ва Италия раҳбарлари Остонада ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олди
Ўзбекистон | 20:07
-
Иссиқ ҳаво қайтади, баъзи ҳудудларга сел келади - кутилаётган об-ҳаво таҳлили
Ўзбекистон | 20:03
-
Глобал исиш туфайли Ла-Маншга саккизоёқлар ёпирилди
Жаҳон | 19:50
-
Сариосиё аэропорти 20 йилдан сўнг фаолиятини тиклади
Ўзбекистон | 19:09
Мавзуга оид

17:29 / 23.05.2025
Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаб кетди. Бир киши ҳалок бўлди

20:04 / 22.05.2025
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

13:37 / 18.05.2025
Ички ишларнинг икки ходими катта миқдорда пора билан ушланди

10:20 / 15.05.2025