Ички ишларнинг икки ходими катта миқдорда пора билан ушланди
Улардан бири терговдаги собиқ ички ишлар ходимига енгилроқ жазо тайинланишида, бошқаси маҳкумнинг жазо муддатини камайитиришда ёрдам бериш эвазига пул талаб қилган. Ҳолатлардан бири ДХХ Call-марказига йўлланган мурожаат орқали аниқланган.

Фото: ДХХ матбуот хизмати
ДХХ Call-марказига мурожаат қилган Тошкент вилоятида яшовчи фуқародан, вилоят ички ишлар ходимининг ўз хизмат ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда коррупцион жиноятларни содир этиб келаётгани хусусида маълумотлар олинди.
Мурожаатга кўра, ИИБ ходими Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210, 131, 135, 206, 207, 165-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда терговда бўлган собиқ ички ишлар ходимига суд идораларидаги танишлари орқали енгилроқ жазо тайинланишида ёрдам бериш эвазига унинг яқин қариндошларидан 20 минг АҚШ доллари талаб қилган. Жорий йилнинг 16 май куни ДХХ ва ИИВ тезкор бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган фаол тадбир давомида, ИИБ ходими 1995 йилда туғилган фуқаро «А.Б.»дан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида жиноят устида қўлга олинди.
Яна бир ҳолатда, жорий йилнинг 17 май куни ДХХ томонидан Бош прокуратура хузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти ҳамда ИИВ тезкор бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбирда Тошкент вилояти Янгийўл тумани ички ишлар ходими Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 103 ва 112-моддалари билан айбланиб, 8 йил 5 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган маҳкумга жазо муддатини Тошкент шаҳар суди мансабдор шахслари имконияти орқали тафтиш инстанциясида камайтириб беришни ваъда қилиб, маҳкумнинг таниши «Н.Н.»дан 24 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида жиноят устида ушланди.
Тадбир жараёнида унинг ёнидан адвокатлик ва ҳакамлик суди судьяси гувоҳномалари ҳамда ИИВнинг лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруғи нусхаси топилди.
«Таъкидлаш керакки, ушбу ходим 2014 йилга қадар ички ишлар идораларида ишлаб, 2022 йилдан эса, адвокатлик фаолияти билан шуғулланиб келган. Жорий йилнинг апрель ойида унга яна бир бор имконият берилиб, ички ишлар идораларига қайтадан тикланган. Афсуски, ишга тикланганлигига 2 ой бўлмаган бу ходим коррупцион ҳаракатларни такроран содир этган», дейилади ДХХ матбуот хизмати хабарида.
Ҳар икки ҳолат юзасидан тақдим этилган материаллар асосида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми ва 28, 211-моддаси 3-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эроннинг ажалвор ҳужуми ва Теҳронда навбатдаги портлашлар. Урушнинг учинчи кунидаги асосий воқеалар
Жаҳон | 21:42 / 15.06.2025
-
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
-
Kun.uz’нинг расмий Telegram каналидаги ножоиз рекламалар юзасидан обуначиларга мурожаат
Жамият | 20:03 / 15.06.2025
-
Киевда Boeing офиси зарбага учраган, Татаристонда дрон заводига ҳужум қилинди
Жаҳон | 19:45 / 15.06.2025
Мавзуга оид

18:58 / 13.06.2025
Арманистонда собиқ бош вазир Овик Абрамян қўлга олинди

20:15 / 12.06.2025
Пасайишлар кўтарилишлардан кўп: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгаряпти?

18:36 / 11.06.2025
Аргентина собиқ президенти Кристина Киршнер 6 йиллик қамоққа ҳукм қилинди

16:44 / 04.06.2025