Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Россия пойтахтида такси ҳайдовчилари учун мажбурий имтиҳон жорий қилинди: улар тест топшириб, шаҳардаги муҳим объектлар жойлашуви ҳақидаги билимларини кўрсатиши керак. Бу тестдан ўтмай туриб кира қилишга чиққанлар жаримага тортилади. 2023 йилда Москвада таксичилик қилаётган ўзбекистонликлар сони 5 мингга яқин экани айтилганди.

Фото: РБК
Россия пойтахти Москва шаҳрида такси ҳайдовчилари давлат, транспорт, ижтимоий ва бошқа муҳим объектлар жойлашуви ҳақидаги билимларини синовдан ўтказувчи тестни топшириши шарт. Имтиҳондан ўтмасдан таксичилик қилганларга 5 минг рубл жарима хавф солади. Шу мазмундаги қонун Москва мэри Сергей Собянин томонидан имзоланди.
Тест 20 дақиқа давом этади ва уни муваффақиятли топшириш учун тўққизта саволдан саккизтасига тўғри жавоб бериш керак.
Тест доирасида такси ҳайдовчиларининг Москва транспорт инфратузилмаси, маданий мерос объектлари, тиббиёт муассасалари, таълим ва спорт иншоотлари, давлат ва шаҳар ҳокимияти бинолари, шунингдек, уларга борадиган йўналишлар, фавқулодда вазиятларда ҳаракатлар, йўловчилар ва юкларни йўловчи таксиларида ташиш қоидалари бўйича билимлари синовдан ўтказилади. Тест бепул ва олинган сертификат икки йил давомида амал қилади.
2023 йилда Халқаро Евросиё «Такси» форумида Москвадаги деярли 332 минг ҳайдовчининг 79 мингга яқини Қирғизистон, 7 минг нафари Тожикистон ва 5 мингга яқини Ўзбекистон фуқаролари экани маълум қилинган эди.
Тавсия этамиз
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Ҳозирда сиртқи таълимда ўқиётганлар ўқишини қай тартибда давом эттиради?
Ўзбекистон | 11:14 / 17.06.2025
Қўрқув, шок ва саросима: Эронда нималар бўлмоқда?
Жаҳон | 19:57 / 16.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон Исроил разведка марказига зарбалар берди. Исроил эса Аракдаги ядровий реакторни нишонга олди
Жаҳон | 12:55
-
Алонсо «Реал»да дуранг билан бошлади, «Сити» ва «Юве»да осон ғалабалар. Кун ўйинлари
Спорт | 12:27
-
Қашқадарёда комбайн ичига тушиб кетган уч ёшли бола шифохонага ётқизилди
Жамият | 12:17
-
ОАВ: Трамп режани маъқуллаган, лекин Эронга зарба бериш бўйича якуний қарорга келмаган
Жаҳон | 12:12
Мавзуга оид

10:55
Путин Зеленский билан учрашишга тайёрлигини айтди

08:50
Каллас Ғарбни Россияга қарши бирлашишга чақирди

02:44
Аргентинада россиялик жосуслар тармоғи фош қилинди

23:56 / 18.06.2025