Марказий Осиё ва Италия раҳбарлари Остонада ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олди
Қозоғистонда ўтказилган «Марказий Осиё – Италия» саммити якунида қўшма декларация қабул қилинди. Унда Ўзбекистон учун долзарб бўлган йўналишлар ҳам ўз аксини топган.

30 май куни Остона шаҳрида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Италия раҳбарларининг биринчи «Марказий Осиё – Италия» саммити бўлиб ўтди. Саммит якунида қабул қилинган қўшма декларация томонлар ўртасидаги сиёсий иродани, умумий мақсадлар ва барқарор ривожланишга бўлган интилишни ифодалайдиган муҳим сиёсий ҳужжат сифатида тарихда қайд этилди.
Декларацияда сўнгги ўттиз йил мобайнида шаклланган дўстона муносабатлар, икки томонлама ҳамкорликнинг кенгайиши ва Европа ҳамжамияти билан интеграция жараёнлари юқори баҳоланди. Италия ҳукумати томонидан Марказий Осиё мамлакатларининг ўзаро ҳамжиҳатлик, минтақавий барқарорлик ва иқтисодий тараққиёт сари қаратилган ҳаракатлари қўллаб-қувватланди. Саммит давомида жаҳон сиёсати кун тартибини белгилаб бораётган бир қатор глобал муаммолар – иқлим ўзгариши, сув ресурслари, экологик мувозанат, хавфсизлик ва барқарор инфратузилмани таъминлаш масалалари бўйича ёндашувлар ҳамоҳанглиги алоҳида таъкидланди.
Декларацияда Ўзбекистон учун долзарб бўлган йўналишлар ҳам ўз аксини топди. Иқлим ўзгаришига қарши кураш, Орол денгизи инқирози ва музликларни муҳофаза қилиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича амалий лойиҳаларни илгари суриш, трансқитъавий транспорт ва логистика тизимларини такомиллаштириш, инсон капиталини ривожлантириш, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва ёшлар сиёсатида ҳамкорликни чуқурлаштириш – буларнинг барчаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари суриб келинаётган стратегик ташаббуслар билан уйғунликда намоён бўлди.
Италиянинг минтақадаги фаол иштироки, унинг технологик инновациялар ва саноат салоҳиятини Марказий Осиё бозорига жалб этишга бўлган қизиқиши, транспорт логистика тизимларида иштирок этиш нияти, таълим ва касбий тайёргарлик соҳасидаги лойиҳаларда шерик сифатида қатнашишга тайёрлиги – буларнинг барчаси ушбу саммит орқали амалий йўл харитасига айланди. Шунингдек, хавфсизлик, киберхавфлар, миграция, экстремизм ва гиёҳванд моддалар муомаласига қарши курашиш соҳаларида ахборот ва тажриба алмашинуви, кадрлар тайёрлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича келишувларга эришилди.
Декларацияда Марказий Осиё мамлакатлари ва Италия ўртасидаги алоқаларни мунтазам мулоқот ва платформалар асосида давом эттириш, 2026 йилда Италияда ташқи ишлар вазирлари мажлисини, 2027 йилда Қирғизистонда иккинчи саммитни ўтказиш тўғрисидаги келишув ҳам қайд этилди. Бу эса минтақадаги ҳамкорликни институционаллаштириш ва уни доимий форматда ривожлантиришга йўл очади.
Ушбу саммит ва унда қабул қилинган декларация Ўзбекистоннинг очиқ, прагматик ва тинчликпарвар ташқи сиёсати ҳамда глобал ҳамкорликдаги фаол иштирокини яна бир бор намоён қилди. Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган экологик, транспорт, таълим ва иқтисодий ислоҳотларни халқаро миқёсда қўллаб-қувватлаш тенденцияси изчил равишда давом этмоқда.
«Марказий Осиё – Италия» саммити нафақат давлатлараро муносабатларини мустаҳкамлади, балки уни келажакдаги барқарор ривожланиш, ўзаро ишонч ва стратегик шериклик йўлидаги муҳим босқичга айлантирди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон президенти мамлакатнинг ядровий дастурдан воз кечмаслигини айтди
Жаҳон | 02:11
-
Павел Дуров ўз бойлигини 100 дан ортиқ фарзандлари орасида тақсимлайди
Жаҳон | 00:50
-
Сурияда Башар Асаднинг амакиваччаси ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:11
-
Покистон Трампни Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатмоқчи
Жаҳон | 00:06
Мавзуга оид

19:16 / 20.06.2025
Президент Кўкдала тумани марказидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

15:37 / 20.06.2025
Ҳисорак сув омборидан Қарши шаҳригача ичимлик сув тармоғи тортилади

11:05 / 20.06.2025
«Чўл-адирларни ўзлаштиришимизга шубҳа қилганлар шу боғни келиб кўрсин» — президент Шаҳрисабздаги агротуризм мажмуаси ҳақида

10:56 / 20.06.2025