Сариосиё аэропорти 30 йилдан сўнг фаолиятини тиклади
Аэродромнинг сунъий юзаларида, яъни учиш-қўниш йўлаги, бурилиш йўлакчаси ва самолётлар учун туриш жойларида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

30 май куни Сурхондарё вилояти, Сариосиё шаҳри аэропорти Silk Avia компаниясининг илк рейсини қабул қилди. Тошкентдан 48 нафар йўловчи билан учган самолёт маҳаллий вақт билан соат 15:41 да аэропортга қўнди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан, йўловчилар эса карнай ва сурнай садолари остида кутиб олинди.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, Silk Avia компанияси томонидан «Тошкент – Сариосиё – Тошкент» йўналиши бўйича ATR-72-600 самолётларида мунтазам қатновлар ҳафтасига икки марта – чоршанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Қайд қилинишича, аэропортда аэродромнинг сунъий юзаларида, яъни учиш-қўниш йўлаги, бурилиш йўлакчаси ва самолётлар учун туриш жойларида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ушбу реконструкция ишларидан сўнг аэропорт 29 апрель куни биринчи техник парвозни қабул қилган эди.
Бир ой ичида 1100 квадрат метр майдон ва соатига 100 нафаргача йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга янги терминал қуриш бўйича барча ишлар якунланди.
Сариосиё аэропорти 1995 йилда фуқаро авиацияси учун ёпилган бўлса, орадан 20 йил ўтиб яна йўловчиларни қабул қила бошлади. Ҳаво бандаргоҳи сўнгги йилларда ўз фаолиятини тиклаган бешинчи минтақавий аэропортга айланди. Аввалроқ Мўйноқ, Қўқон, Шаҳрисабз ва Зомин аэропортлари реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилган эди.
Мавзуга оид

19:06
Қатлдан қочганлар: мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг шов-шувли қамоқдан қочиш иши

16:53 / 02.06.2025
«БААдаги фуқароларимизни тезликда текширувдан ўтказиш учун барча имкониятлар сафарбар этилган» — ТИВ

14:57 / 02.06.2025
Яна ўзбекистонликлар ажратилди: БАА аэропортида 100 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари ушлаб турилди

11:58 / 24.05.2025