Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Глобал исиш туфайли Ла-Маншга саккизоёқлар ёпирилди
Маҳаллий балиқчилик компаниялари саккизоёқ ови ўтган йил билан таққослаганда 200 фоиздан зиёдга ошганини маълум қилмоқда.

Фото: AFP/Getty Images
Шимолий Атлантика сувлари ҳароратининг сезиларли даражада кўтарилиши Ла-Манш бўғозига саккизоёқлар ёпирилишига олиб келди. Маҳаллий балиқчилик компаниялари саккизоёқ ови ўтган йил билан таққослаганда 200 фоиздан зиёдга ошганини маълум қилмоқда.
Bloombergʼнинг ёзишича, ушбу ўзгаришлар эколог ва биологлар орасида хавотир уйғотмоқда. Май ойида Ирландия қирғоқларининг ғарбий қисмидаги сув ҳарорати меъёрдан 4 даражага ошган, Буюк Британия қирғоқларида эса — 2,5 даражага кўтарилган. Бу бутун тадқиқот давомидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Экспертлар августга бориб сувнинг исиши янги рекорд даражага чиқишидан огоҳлантирмоқда.
Олимларнинг маълум қилишича, Ла-Маншда саккизоёқлар сонининг кўпайиши майда моллюскалар популяцияси камайишига таъсир қилиши мумкин. Бундан ташқари, бўғозда сувнинг исиши медуза ва денгиз олабуғалари кўпайишига олиб келади.
Британия Экология, балиқчилик ва аквамаданият илмий маркази биологларининг маълумотларига кўра, Ла-Маншда денгиздаги озиқ-овқат занжирининг асоси ҳисобланган планктонлар сони камаймоқда.
Тавсия этамиз
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жамият | 21:42 / 14.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади
Спорт | 23:49 / 16.07.2025
-
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?
Жаҳон | 23:14 / 16.07.2025
-
Кўкдаладаги портлаш, Қорақалпоғистонда аномал ҳарорат ва Мирободда ушланган подполковник – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:06 / 16.07.2025
-
Германияни жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон билан ишлаши мумкин
Спорт | 22:44 / 16.07.2025
Мавзуга оид

23:14 / 30.09.2024
Борис Жонсон миграция инқирозида Франция президентини айблади

13:07 / 04.09.2024
Ла-Маншда мигрантлар қайиғи ағдарилиши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди

18:07 / 04.11.2021
Ла-Маншда 400 нафардан ортиқ мигрант қутқарилди, бир киши ҳалок бўлди

23:11 / 21.07.2019