Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Инспектор солиқ қарздорлигини ундирмаслик эвазига 900 доллар олган. Суд эксперти эса фермер хўжалиги муаммосини ҳал этиш учун 1500 доллар олганида ушланган.

Фото: ДХХ
Хоразм вилоятида солиқ қарздорлигини ундирмаслик эвазига 900 доллар олган солиқ инспектори ушланди.
Қайд этилишича, Янгиариқ тумани давлат солиқ инспекциясининг маҳаллаларга бириктирилган солиқ инспекторлари шуъбаси давлат солиқ инспектори трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва улгуржи савдоси билан шуғулланувчи МЧЖнинг солиқ қарздорлигини ундирмасдан, уни банкротлик асосида тугатиб беришни ваъда қилган. У ўзининг яқин алоқаси орқали 900 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қашқадарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Яккабоғ туманида яшовчи, муқаддам судланган 40 ёшли шахс сув таъминотига уланиб олиб, 99 миллион сўм зарар етказган чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалигига ушбу муаммосини ҳал этиб беришни ваъда қилган ва фермер хўжаликнинг иш бошқарувчисидан 1500 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Қашқадарё вилоят бўлинмаси эксперти ушбу 1500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда юқорида аниқланган ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

18:36
Аргентина собиқ президенти Кристина Киршнер 6 йиллик қамоққа ҳукм қилинди

15:27 / 09.06.2025
Хоразмда қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходимига жиноят иши қўзғатилди

12:45 / 09.06.2025
Хоразмда Россиядан депортация бўлганларга сохта паспорт тайёрлаб бериш билан шуғулланган гуруҳ аниқланди

10:40 / 07.06.2025