Ўзбекистон | 20:03 / 30.05.2025
9270
3 дақиқада ўқилади

Иссиқ ҳаво қайтади, баъзи ҳудудларга сел келади - кутилаётган об-ҳаво таҳлили

Бу ҳафта антициклоннинг минтақада узоқ туриб қолиши об-ҳавони сезиларли даражада салқинлаштирди. Айрим ҳудудларда мавсум учун илк талафотли сел-сув тошқинлари ҳам кузатилди. Келаси ҳафтанинг ўрталаридан ҳаво ҳарорати кескин исиб, ҳарорат +40 даражагача кўтарилиши кутиляпти. Жазирамадан сўнг, ҳайит кунидан яна салқин ҳаво қайтади.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Эркин Абдулаҳатов: Дарҳақиқат, ўтган сонимизда айтган катта ҳажмдаги антициклон атроф минтақани чуқур блоклаш хусусиятига эга бўлгани учун республикада ўтган 5 кунликда сезиларли салқинлик кузатилди. Бу ҳозир ҳам давом этмоқда. Шунга қарамай, 26-27 май кунлари водий ва тоғли ҳудудларида яхшигина ёғингарчилик кузатилди. Ёғинлар қисқа вақт оралиғида жадал кўринишда бўлгани сабаб масалан Жиззах вилояти Зомин туманига мавсум учун республикада илк талафотли сел ҳодисасини тақдим этди.

Камолиддин Икромов: Жорий баҳор жазирамаси ва ёғин тақчиллиги буғдой ҳосилдорлигига қандай таъсир қилди?

Эркин Абдулаҳатов: «Ўзгидромет»нинг агрометеорологик прогнозга кўра, жорий қуруқ ўтаётган ва аномал иссиққа бой об-ҳаво буғдой ҳосилдорлигига ижобий таъсир кўрсатди. Республика шимолий ҳудудларидан ташқари бошқа вилоятларда ғалла ҳосили сўнгги 5 йиллик ўртача қийматдан кўп бўлиши кутилмоқда. Айниқса, Фарғона, Навоий, Жиззах ва жануб вилоятларида буғдой ҳосилдорлиги гектарига 8-11 центнер кўп олиниши тахмин қилинмоқда.

Камолиддин Икромов: Келаётган ҳафта жойларда қандай об-ҳаво кутилади?

Эркин Абдулаҳатов : Келаётган ҳафта бошларидан минтақага Туркманистон орқали +40 даражали иссиқ ҳарорат тўлқини кириб келяпти. У сешанба-чоршанба кунлари шимол, жануб ва Бухоро-Навоий вилоятларида, пайшанба куни водийдан ташқари республика катта қисмига +40 даража иссиқ улашади. Жума куни ҳудудларда яна салқин об-ҳаво кутилади.

Камолиддин Икромов: Келаётган 5 йилликда иқлим қандай бўлади? Узоқ муддатли об-ҳаво прогнозлари борми?

Эркин Абдулаҳатов: Жаҳон Метеорологик ташкилоти шу кунларда 2026-2030 йиллар учун тахминий иқлим прогнозларини тақдим этди. Унда бизнинг минтақада келаётган 5 йилликда мунтазам ҳарорат кўтарилиб бориши, умумий маънода сўнгги 30 йиллик иқлимий даврдан 2 даража юқори бўлиши, ёғингарчилик кесимида келаётган 5 йилликда ёғинлар меъёр атрофида ва тоғларда камроқ бўлиши келтирилмоқда.

Мавзуга оид