Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коррупция хавфини аниқлаш бўйича янги механизм жорий этилади
Ўзбекистонда коррупция хавф-хатарларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича янги механизм жорий этилади.

Фото: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилишича, 13 май куни Бош прокуратурада Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда коррупциявий омилларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича “Андижон тажрибаси” асосида барча ҳудудлар томонидан “йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилгани, коррупциянинг олдини олиш, айниқса, маиший коррупцияга барҳам бериш, ҳудудларда коррупцияга нисбатан муросасиз муҳит яратиш мақсадида янги механизмларни йўлга қўйиш юзасидан тузилган Республика ва ҳудудий ишчи гуруҳларининг вазифалари бирма-бир таъкидлаб ўтилди.
Жумладан, ҳудудий ишчи гуруҳларига ҳар ҳафтада бевосита битта ҳудудга чиққан ҳолда коррупция хавф-хатари юқори бўлган объектларда коррупциявий омилларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш топширилди.
Республика ишчи гуруҳи аъзоларига ҳудудларда амалга оширилган вазифалар ижросини сифатли ташкил этишни назорат қилиш ва ҳар ҳафта жойига чиққан ҳолда бажарилган ишларни ўрганиб, натижалари юзасидан танқидий муҳокамалар ўтказиб бориш бўйича режа-график ишлаб чиқиш ҳамда коррупциявий омилларни бартараф этишга қаратилган таклифларни тайёрлаш белгилаб олинди.
Йиғилишда барча ҳудудларга ишлаб чиқилган “йўл хариталари” бўйича белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида сифатли бажариш ҳамда ҳудудий ишчи гуруҳлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш юзасидан топшириқлар берилди.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

10:00 / 13.07.2025
Тошкент пропискасининг очилиши, автотеррористларга чора ва порахўрлик “хит-паради” — ҳафта дайжести

19:23 / 12.07.2025
Май ҳам ўтди, қонундан эса дарак йўқ: давлат хизматчилари даромади қачондан декларацияланади?

11:04 / 12.07.2025
ССВ тизимида уч турдаги коррупцион жиноят кўп учраяпти

10:16 / 10.07.2025