Еттинчи миллиардер Россия фуқаролигидан воз кечди
Бизнесмен Василий Анисимов Украинада уруш бошланганидан кейин Россия фуқаролигидан воз кечган еттинчи миллиардерга айланди.

Фото: ТАСС
Миллиардер Василий Анисимов Россия фуқаролигидан воз кечди. Forbes маълумотларига кўра, Алишер Усмоновнинг собиқ шериги Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан кейин буни амалга оширган еттинчи миллиардер бўлди.
Анисимов Хорватия фуқароси бўлиб, бу мамлакат иқтисодиётига 11 миллион доллар сармоя киритган.
Ҳужжатларга кўра, Анисимов Россия фуқаролигидан воз кечишини 2022 йил сентябр ойида расмийлаштирган. Шу билан бирга, у бизнес визаси билан Россияга келиб-кетишда давом этмоқда, унга таклифномани «Болшое Домодедово» компанияси беряпти.
Анисимовнинг ўзи Россияда активлари йўқлигини ва «Болшое Домодедово» билан Coalco компанияларини менежерларига берганини даъво қилади.
Украинада уруш бошланганидан кейин олти миллиардер Россия фуқаролигидан воз кечган эди: Тимур Турлов, Рубен Варданян, Юрий Милнер, Николай Сторонский, Игор Макаров, шунингдек, Олег Тинков (у уруш бошланганидан кейин миллиард долларлик бойлигининг катта қисмини йўқотган).
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Венгрия ва Словакия Россияга қарши санкцияларнинг 18-пакети қабул қилинишини блоклади
Жаҳон | 18:02
-
Тошкент аэропортида капсула меҳмонхона очилди
Жамият | 17:55
-
“Тартибсизлик йўлидаги янги қадам” — АҚШнинг Эронга зарбасига дунё давлатлари ва сиёсатчилар қандай реакция билдирди?
Жаҳон | 17:48
-
Эрон ядровий иншоотлардан 408 кг бойитилган уранни олиб чиқишга улгурди – ОАВ
Жаҳон | 17:42
Мавзуга оид

16:27
Россияда «Госуслуги» аккаунтларини бузган ўзбекистонлик ушланди

15:59
Путин Эронга берилган зарбаларни «оқлаб бўлмайдиган» деб атади

14:44
Зеленский Россия, Эрон ва КХДРни «қотиллар коалицияси» деб атади

14:12