Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Россия, Эрон ва КХДРни «қотиллар коалицияси» деб атади
Украина президенти Володимир Зеленский Россия Федерациясининг мамлакат фуқаролик инфратузилмасига тунги дрон ва ракета ҳужумини қоралади. У ҳамкорлар билан Украина осмонини ҳимоя қилишни кучайтиришни муҳокама қилишга ваъда берди.

Фото: Telegram / V_Zelenskiy_official
«Ушбу зарба тўрт ҳудуддаги объектларга зарар етказди. Бу кечада жами 352 та дрон, жумладан, 159 таси шаҳедлар, 16 та ракета кузатилди. Дастлабки маълумотларга кўра, Шимолий Кореядан олинган баллистика ҳам қўлланган», деб ёзди Украина президенти Володимир Зеленский 23 июн, душанба куни эрталаб Telegramʼдаги саҳифасида. У Россия, Эрон ва КХДРга қўшни бўлган барча давлатлар ўз ватандошларининг ҳаётини ҳимоя қилиш ҳақида ўйлаши кераклигини таъкидлаб, ушбу давлатларни «қотиллар коалицияси» деб атади.
«Бугун Буюк Британияга ташрифим чоғида мен ҳамкорларим билан айнан шу мавзуда — мудофаамиз ҳақида гаплашаман, у анча кучли қўшма мудофаа учун асос бўлиши керак. Шунингдек, биз Россияга ушбу уруш учун босим ўтказиш ва зарбаларни тўхтатиш бўйича янги ва кучли қадамлар ҳақида келишиб оламиз», — деди Зеленский баёнотида.
Киев вилоятининг Белоцерковский туманида 23 июнга ўтар кечаси Россиянинг Украина пойтахти ва вилоятига ҳужуми натижасида камида бир киши, 1957 йилда туғилган аёл ҳалок бўлди, деди Киев вилояти ҳарбий маъмурияти (КВҲМ) раҳбари Николай Калашник. Бундан ташқари, Белоцерковский туманида хусусий уйлар ва турар жой биносига зарар етган, тиббиёт муассасаси жойлашган меҳмонхона биноси вайрон бўлган.
Украина пойтахти мэри Виталий Кличконинг маълум қилишича, Киевга зарба оқибатида олти киши ҳалок бўлган, 15 дан ортиқ киши жароҳатланган. Ўн киши, жумладан, икки бола ва ҳомиладор аёл қутқариб қолинди. Украина оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Россиянинг Украина пойтахти ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларига учувчисиз учоқлар, баллистик ва қанотли ракеталар ёрдамидаги ҳужуми деярли тун бўйи давом этган.
Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти (КШҲМ) маълумотларига кўра, «Святошин» метро бекати инфратузилмаси шикастланган, чиқишлардан бири вақтинча ёпилган. Ушбу маълумотларга кўра, Дарницкий туманида икки қаватли турар жой биноси зарар кўрган. Деснянский туманидаги турар жой биноси ҳовлисида чуқур ўра пайдо бўлди. Украина пойтахтининг Шевченко туманида беш қаватли бинонинг кириш қисми вайрон бўлди. Вайроналар остида одамлар бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Россия қўшинлари 23 июнга ўтар кечаси Украинага Shahed типидаги ҳужумкор 352 та учувчисиз учоқ ва турли хил имитатор дронлар, 11 та «Искандер-М/KN-23» баллистик ракеталари ва 5 та «Искандер-К» қанотли ракеталари билан ҳужум қилди», — дея хабар берди Украина Ҳаво кучлари ўзининг Telegram-каналида. Унга кўра, учиришлар Курск, Шаталово, Орел, Брянск, Миллерово, Приморск-Ахтарск ва Таганрогдан амалга оширилган. «Ҳужумнинг асосий йўналиши Киев шаҳри эди!» - дея таъкидланди Украина қуролли кучларида.
Хабарга кўра, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 354 та ҳаво ҳужуми қуролини, жумладан 7 та «Искандер-М» ва 5 та «Искандер-К» ракеталарини уриб туширишга муваффақ бўлган. «Душманнинг ҳаво ҳужуми билан тўғридан тўғри зарбалар 6 та жойда, шунингдек, Киев шаҳри ва Киев вилоятидаги 25 та жойда қайд этилди», — дейилади украиналик ҳимоячилар баёнотида.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица
Жаҳон | 23:38 / 12.07.2025
-
Италия мафиясининг Лотин Америкасидаги етакчиси қўлга олинди
Жаҳон | 23:21 / 12.07.2025
-
Франция таркибида Янги Каледония давлати ташкил қилинади
Жаҳон | 22:41 / 12.07.2025
Мавзуга оид

23:38 / 12.07.2025
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица

21:38 / 12.07.2025
Лавров Шимолий Кореяда Ким Чен Ин билан учрашди

20:08 / 12.07.2025
Путин Эронга уранни бойитишни тўлиқ тўхтатишни таклиф қилди – ОАВ

16:30 / 12.07.2025