Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда «Госуслуги» аккаунтларини бузган ўзбекистонлик ушланди
У Россия фуқароларининг аккаунтларини бузиб, мигрантларни манзилда ноқонуний рўйхатдан ўтказгани таъкидланмоқда.

Фото: РБК
Россиянинг Стерлитамак шаҳрида маҳаллий фуқароларнинг «Госуслуги» аккаунтларини бузиб, ўндан ортиқ мигрантни рўйхатдан ўтказган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Baza хабар берди.
Манбага кўра, Азаматжон Р. исмли эркакка нисбатан хориж фуқароларини сохта рўйхатга олиш моддаси бўйича жиноий иш очилган. У уй қамоғига олинди.
Тергов фикрича, эркак рўйхатдан ўтишда ёрдам учун ҳамюртларидан пул олган. Бунинг учун у «Госуслуги» давлат хизматлари порталини бузиб кирган ва аккаунт эгасига билдирмасдан ватандошларини рўйхатдан ўтказган. Ҳаммаси бўлиб ўндан ортиқ чет элликни қонунийлаштиришга муваффақ бўлгани таъкидланмоқда.
Эркак мамлакатдан ташқарида бўлганида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эътиборига тушган. Бироқ яқинда Бошқирдистонга қайтиб келганида ушланган ва Уфага олиб кетилган.
Тавсия этамиз
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жамият | 21:42 / 14.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади
Спорт | 23:49 / 16.07.2025
-
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?
Жаҳон | 23:14 / 16.07.2025
-
Кўкдаладаги портлаш, Қорақалпоғистонда аномал ҳарорат ва Мирободда ушланган подполковник – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:06 / 16.07.2025
-
Германияни жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон билан ишлаши мумкин
Спорт | 22:44 / 16.07.2025
Мавзуга оид

23:14 / 16.07.2025
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?

22:11 / 16.07.2025
Европа бўйлаб ҳужумларда иштирок этган россиялик ҳакерлар гуруҳи қўлга олинди

16:31 / 16.07.2025
«Ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ» — Сурхондарёда Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари машғулот бошлади

12:04 / 16.07.2025