Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
12279
3 дақиқада ўқилади

Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози

Июннинг охирги 10 кунлигида Ўзбекистон бўйлаб аввалига одатий ёз иссиғи, кейин яна 2-3 кун жуда иссиқ об-ҳаво ҳукм суради. Дам олиш кунлари Тошкент вилояти ва водийда сел ҳодисалари кузатилиши мумкин. Kun.uz'да об-ҳаво прогнози билан – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Ўтган 10 кунликда республика айрим ҳудудларида дўл ёғиш, кучли сел ҳодисалари ва 2-4 кунлик жазирама кузатилди.

10 июн куни Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида кучли дўл ҳодисалари қишлоқ хўжалик экин майдонлари, боғдорчилик йўналишида меваларга зарар келтирди. Қўшкўпирда ерни оппоқ қор мисол қоплаб олган ушбу дўл ҳодисасини ушбу ҳудуд учун юз йилда бир кузатилаётган ҳодиса сифатида унга "катаклизм" таърифини берса бўлади.

Ўтган ҳафтада водий вилояти шимолий ҳудудларида ҳам дўл ёғиши учун қулай об-ҳаво шароити кузатилди. Аммо ФВВга қарашли Наманган вилояти уч туманида жойлашган гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатиш ва бошқариш отряд гуруҳлари атмосферага тўғри ва самарали таъсир кўрсатиб, кучли дўл ёғиш ходисаларининг олдини олди.

Бу каби таъсирлар орқали қишлоқ хўжалиги майдонларида экин ва мева ҳосиллари дўл уришидан сақлаб қолинди.

12 июн куни Жиззах вилояти Зомин ва Бахмал туманларида талафотли сел ҳодисалари кузатилди. Навоий, Бухоро, Жиззах вилояти айрим туманларида кичик гуруҳга эга маҳаллий чигиртка босқини ҳодисалари қайд этилди.

15-18 июн кунлари республиканинг жуда катта ҳудудларида камида бир кун бўлса ҳам +40 даражадан юқори иссиқ харорат кузатилди. Хусусан, 18 июн куни Термизда +44,1 даража, Навоий ва Бухоро вилояти чўл ҳудудларида +43 даражадан юқори иссиқ ҳарорат рўйхатга олинди.

Ушбу иссиқлик тўлқини Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилояти айрим пахта далаларида ғўза кўчатларидаги шона ва гул тўкилишига олиб келди.

Жорий ҳафтанинг дам олиш кунлари салқинроқ, душанбадан кичик жазирамаларнинг қайта минтақага кириб келиши кутилмоқда. Июн сўнгги ҳафтаси бироз салқин, июл бошларида яна жазирама иссиқ тўлқинлари минтақага кириб келишини тахмин қилишимиз мумкин.

Мавзуга оид