Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Тартибсизлик йўлидаги янги қадам” — АҚШнинг Эронга зарбасига дунё давлатлари ва сиёсатчилар қандай реакция билдирди?
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш АҚШнинг Эрон ядро объектларига берган зарбаларини “халқаро тинчлик ва хавфсизликка тўғридан-тўғри таҳдид” дея атади. У минтақадаги вазият шундоқ ҳам хавф ёқасида эканлигини қайд этди.

Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен Х тармоғида “Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлмаслиги керак”лигини ёзиб қолдирди.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер АҚШ ҳужуми ҳақида гапираркан, “Эроннинг ядро қуролини ишлаб чиқишига ҳеч қачон йўл қўйиб бўлмаслигини, АҚШ бўлса бу хавфни бартараф қилиш чораларини кўрганини” айтди. Стармер Эронни музокаралар столига қайтишга чақирди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Эрондаги ядровий объектларга берган зарбаларини қатъий қоралади. Вазирлик эълон қилган баёнотда 22 июн кунги ҳужумлар “халқаро ҳуқуқни бузиш” эканлиги қайд этилган.
“Шундоқ ҳам кўплаб инқирозлар гирдобидаги Яқин Шарқда можаронинг кучайиш хавфи сезиларли даражада ошди”, — дейилади Россия ТИВ баёнотида.
Россия президенти Владимир Путин эса 23 июн куни Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчий билан учрашувда “Эронга қарши тажовузнинг ҳеч қандай асоси йўқ”лигини айтди.
Хитой ҳам АҚШнинг ҳужумини қоралади. Мамлакат ТИВ расмий вакили Мао Нинг томонидан эълон қилган баёнотда Хитой томонларни, айниқса, Исроилни ҳам иложи борича тезроқ ўт очишни тўхтатишга чақирди. Бундан ташқари Хитойнинг Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни қайта ўрнатишга халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликка тайёрлиги маълум қилинди.
Япония бош вазири Шигеру Ишиба содир бўлаётган воқеалардан жиддий хавотирда эканлигини, кескинликни камайтириш зарурлигини, шу билан бирга Эрон ядро дастурини “жиловлаш” муҳимлигини айтди.
Туркия президенти администрацияси Алоқа бошқармаси директори Фахриддин Алтун АҚШнинг Эроннинг ядровий иншоотларига авиазарбаси ва АҚШнинг Исроилнинг Эронга қарши тажовузига қўшилишини “Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни эмас, тартибсизликни келтириб чиқарадиган янги қадам” дея атади.
Араб мамлакатлари ҳам АҚШнинг ҳужумларига реакция билдирди. Хусусан, АҚШ билан хавфсизлик соҳасида мустаҳкам алоқаларга эга Саудия Арабистони “Эрон суверенитетининг бузилишини қоралашини ва муаммони ечиш учун вазминлик зарурлигини” қайд этди.
Ҳудудида АҚШ базалари жойлашган Ироқ бу ҳужумларни қоралади. Ҳукумат вакили Босим Алавадий ҳужумни “Яқин Шарқдаги тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид” дея атади.
Миср, Ливан, Қатар каби араб мамлакатлари томонларни можарони ҳарбий ҳаракатлар билан эмас, балки “сиёсий қарорлар ва дипломатик йўл” билан ҳал қилиши деб ҳисоблашини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 июнга ўтар кечаси АҚШ армияси Эроннинг учта ядровий объектига зарба берди. АҚШ президенти Доналд Трамп халққа мурожаатида Эроннинг уран бойитиш бўйича энг муҳим иншоотлари йўқ қилинганини айтди. Эрон АҚШ зарбаларини тасдиқлади, бироқ объектларга жиддий зарар етмаганини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди
Ўзбекистон | 11:41 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЦАҲАЛ илк бор Эрон ҳужуми оқибатида ҳарбий объектларга шикаст етганини тан олди — Reuters
Жаҳон | 05:05
-
Интерпол фирибгарлик учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини Литвада қўлга олди
Жамият | 23:47 / 08.07.2025
-
Ўзбекистонда IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш тартиби бекор қилинади, хориждан қайтган фуқаролар мажбурий тиббий текширувдан ўтказилади — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:35 / 08.07.2025
-
АҚШ импорт божларидан келадиган даромад 300 млрд доллардан ошишини кутмоқда
Жаҳон | 23:23 / 08.07.2025
Мавзуга оид

05:05
ЦАҲАЛ илк бор Эрон ҳужуми оқибатида ҳарбий объектларга шикаст етганини тан олди — Reuters

23:23 / 08.07.2025
АҚШ импорт божларидан келадиган даромад 300 млрд доллардан ошишини кутмоқда

21:29 / 08.07.2025
Эрон Хитойдан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини сотиб олди — ОАВ

20:48 / 08.07.2025