«Тўнтаришни тўхтатинг. Ҳеч ким Маскка овоз бермаган» — Трамп маъмуриятининг қарорлари намойишларни келтириб чиқарди
Доналд Трамп 2025 йил 20 январда, АҚШ президенти лавозимига киришгач, АҚШнинг ўзида ҳам, бутун дунё бўйлаб ҳам улкан резонанс кўтарган қатор қонунларни имзолади. Оқ уйдаги биринчи кунданоқ Трамп туғилган жойи бўйича АҚШ фуқаролигини беришни чеклашга қарор қилди (суд бу фармонни аллақачон бекор қилган), мигрантларни қабул қилиш ва бошпана тақдим этиш қоидаларини ўзгартирди, АҚШнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиши ташаббусини илгари сурди, шунингдек бутун дунё бўйлаб фаолият олиб борувчи Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали ёрдам тақдим этишни тўхтатди.
Бундан ташқари, Трамп Канада, Мексика ва Хитой билан савдо уруши бошлашга тайёрлигини эълон қилди, трансгендер спортчиларга аёллар ўртасидаги мусобақаларда иштирок этишни тақиқлади, шунингдек, АҚШ ҳукумати фақат икки гендер — «эркак ва аёл»ни тан олишини билдирди. АҚШ янги президенти фаоллиги мамлакат чегараларидан ташқарига ҳам тарқалган, жумладан, у АҚШ Ғазо секторини «ўз назоратига олиш»га тайёрлигини маълум қилган.
SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск раҳбар этиб тайинланган ва кенг ваколатларга эга бўлган Давлат самарадорлиги департаменти (DOGE) ҳам ўзини кўрсатмоқда.
Бунга жавобан ижтимоий тармоқларда иштирокчилари #buildtheresistance ва #50501 ҳештегларидан фойдаланиб, мамлакат аҳолисини Трамп ва унинг маъмурияти таҳдиди остида қолган демократия ҳимояси учун отланишга чақираётган «50501 ҳаракати» (50 намойиш, 50 штат, бир кунда) юзага келди. Улар Трамп сафдошлари томонидан ишлаб чиқилган «Лойиҳа 2025» деб номланган режани изчиллик билан амалга ошираётганини айтишмоқда. Шу билан бирга, CNN қайд этишича, Трампнинг ўзи бир неча бор бундай ҳужжат билан таниш эмаслигини билдирган.
«Медуза» «50501 ҳаракати» доирасида 5 феврал куни бўлиб ўтган акциялардан фотосуратларни тақдим этди.

Nick Wosika / Icon SMI / ZUMA Press / Scanpix / LETA

Lindsey Wasson / AP / Scanpix / LETA

Edna Leshowitz / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

David Swanson / Reuters / Scanpix / LETA

John Locher / AP / Scanpix / LETA

Matt Rourke / AP / Scanpix / LETA

Brian Branch Price / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Fred Greaves / AFP / Scanpix / LETA

Justin Sullivan / Getty Images
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Азиз Мағрупов Президент ёрдамчиси лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон | 22:28
-
Комил Алламжонов Президент администрациясининг янги раҳбари Саида Мирзиёевага жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчи сифатида тайинланди
Ўзбекистон | 22:06
-
Уй сотиб олишда эскроу тизими жорий этилади, Хоразмда ҳоким ўринбосари 8 йилга қамалди ва Тошкентда 11 ёш қизни ток урди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 21:59
-
«Крокус»даги теракт бўйича тергов иши якунланди
Жаҳон | 21:41
Мавзуга оид

21:19
Эрон мазлум мақомини сақлаб қолишга ҳаракат қилади — Раббимов

20:43
Трамп нефт нархининг кўтарилиши «душманга қўл келишини» айтди

17:48
“Тартибсизлик йўлидаги янги қадам” — АҚШнинг Эронга зарбасига дунё давлатлари ва сиёсатчилар қандай реакция билдирди?

17:42