Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Комил Алламжонов Президент администрациясининг янги раҳбари Саида Мирзиёевага жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчи сифатида тайинланди
Ушбу лавозимда у инновацион иқтисодиётни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш, сўз эркинлигини таъминлаш ва мустақил оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш соҳаларида экспертлик ёрдамини кўрсатади.

Фото: Президент администрацияси
Олдинроқ Саида Мирзиёева Президент администрацияси раҳбари этиб тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Комил Алламжонов 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини, 2010 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2005–2013 йилларда Солиқ қўмитасида ишлаган.
Комил Алламжонов 2017 йил декабрида Ўзбекистон президенти матбуот хизмати раҳбари бўлган, 2018 йил ноябрида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига раҳбар бўлган (2019 йил февралидан бу ташкилот Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги сифатида қайта ташкил этилганди).
У 2020 йил январ ойида Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси сифатида иш бошлаган, 2022 йил июлида президент администрацияси раҳбарига ўринбосар бўлганди.
2023 йил августидан буён Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари лавозимида ишлаётган эди. Ўтган йили у Ахборот сиёсати департаменти раҳбари лавозимидан озод этилганди. Кейинроқ у фаолиятини хусусий секторда давом эттиришини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сурияда дарзийлар ва суннийлар ўртасидаги жангларда 37 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 14:20
-
🔴 LIVE: Чиқиндидан қарздорлик учун "свет"га тўлов қилиб бўлмайди, бу аҳолига навбатдаги юкми? – мутахассис ва масъуллар билан суҳбат
Ўзбекистон | 14:16
-
Россияда Фарғона ва Сурхондарё савдо уйи ташкил этилиши мумкин
Иқтисодиёт | 14:08
-
Писториус: Германия Украинага TAURUS ракеталарини етказиб бермайди
Жаҳон | 13:55
Мавзуга оид

20:03 / 07.07.2025
Саида Мирзиёева Зойид номидаги халқаро мукофотнинг ҳакамлар ҳайъатига киритилди

19:53 / 27.06.2025
Саида Мирзиёева Fitch Ўзбекистон кредит рейтингини оширганини эътироф этди

18:10 / 27.06.2025
Саида Мирзиёева оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклади

23:35 / 24.06.2025