Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон мазлум мақомини сақлаб қолишга ҳаракат қилади — Раббимов
Теҳрондагилар жавоб ҳужумларини АҚШга эмас, Исроилга қаратиши мумкин, бу орқали Америкадан такрорий ҳужумлар бўлишининг олдини олиш ва Исроилни максимал жазолашга эришиш мумкин, дейди Камолиддин Раббимов. Шавкат Икромовга кўра, катта эҳтимол билан Эрон ядро дастурини сақлаб қолган: матбуотдаги маълумотлар ҳамда Эрон ва Россия раҳбариятининг бу ҳужумларга вазмин муносабати шундан дарак беради.
Эрон ўз ядро дастурига АҚШнинг ҳужумидан кейин Америкага тўғридан тўғри ҳарбий жавобни кўриб чиқмоқда. Жавоб тезкор бўлмаганига қараганда, унинг ортида вазминлик билан қилинаётган стратегик ҳисоб-китоблар, Россия каби иттифоқчиларнинг роли ва бошқа омиллар ётган бўлиши мумкин.
Бу ҳақда Kun.uz'нинг “Геосиёсат” дастури жонли эфирдаги сонида сиёсатшунослар Шавкат Икромов ва Камолиддин Раббимов сўз юритди.
Шавкат Икромов: Назаримда Эрон жавоб бермади дейишга ҳали эрта, чунки воқеалар соат сайин ўзгариб боряпти. Қолаверса, АҚШнинг ядро иншоотларга берган зарбалари қанчалик самарали бўлгани ҳам даргумон. Агар ҳақиқатан ҳам Эронда ядровий дастурлари тўлалигича йўқ қилинган бўлганда, мазкур ҳолатда Теҳроннинг реакцияси бошқачароқ бўлган бўлар эди. Маълумотларга қараганда, Фордо ёки Натанздаги ядровий объектларда мавжуд захиралар ҳужумдан олдин олиб чиқиб кетилган. Яъни центрифугалар уч кун олдин эвакуация қилиниб, уларнинг хавфсизлиги таъминланган. Шунингдек, Эрон ўзини жудаям вазмин тутаётганига қараганда, ҳақиқатан ҳам Теҳрон ўзининг ядро дастурини сақлаб қола олди.
Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Эрон уранни бойитишга тўлиқ ҳақли, Россия эса бунга ҳар томонлама ёрдам бермоқда. Ҳозир Эронда ядро дастури бўйича кўмаклашаётган 200 дан ортиқ россиялик вакил бор, тез орада уларнинг сони 600 дан ошиши кутиляпти. Россиянинг бу ҳақдаги баёноти мавжуд воқеалар билан бир вақтда янгради.
Россия Эроннинг яқин иттифоқчисига айланган ва Москва бу жараёнлардан жиддий хавотирга тушмаётгандек кўринмоқда. Шу нуқтайи назардан қараганимизда, Эрон ўзининг ядро дастурини ва бойитилган уранни ўзида сақлаб қолди дейишимиз мумкин. АЭХА бераётган дастлабки хулосалар ҳам буни тасдиқлаяпти.
Камолиддин Раббимов: Эроннинг тўғридан тўғри Америка ҳарбий базаларига ҳужум қилиш эҳтимоли кам. Эрон бутун ўчини Исроилга қаратади ва бу орқали Исроилни кўпроқ жазолайди. Расмий Теҳрон АҚШнинг объектларига эмас, Исроилга ҳужум қилиш орқали, бир вақтнинг ўзида иккита вазифани бажаради: Исроилга максимал жароҳат етказиш ва Американинг катта урушга кириб келишига имконият бермаслик.
Иккинчидан, Эроннинг жавоби шундай бўладики, дунё ҳамжамияти кўз ўнгида асосий агрессор давлат сифатида Исроил ва Америка қолавериши керак. Бунинг учун Эроннинг жавоби пропорционал равишда кучли бўлиб кетмаслиги керак. Яъни Эрон бу ерда золим эмас, мазлумлик мақомини сақлаб қолишга ҳаракат қилади.
Учинчидан, ҳозирги пайтда Путиннинг ҳам, Нетаняҳунинг ҳам, Трампнинг ҳам тафаккурини моделлаштириб бўлмайди. Чунки манипуляция қилиш ва рақиб тарафни максимал чалғитиш – асосий ўйин қоидасига айланиб бўлди. Совуқ уруш даврида шаклланган томонларни хабардор қилиш ва ўша орқали бир-бирини тийиб туриш ўйин қоидаси бугун актуал эмас. Нетаняҳу ёки Исроил лоббисининг чақириғига Трамп жавоб берди. Яъни у ҳақиқатдан ядро объектини бомбардимон қилди. Лекин ростдан ҳам Эроннинг ядро салоҳияти кун тартибидан олиб ташландими деган саволга жавоб йўқ.
Шунингдек, суҳбат давомида Эрон–АҚШ–Исроил урушидаги сўнгги ўзгаришлар муҳокама қилинди. Суҳбатни тўлиқ шаклда YouTube'да томоша қилишингиз мумкин.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди
Ўзбекистон | 11:41 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Солиқ органи 1,5 млн сўмлик камомад учун тадбиркорни 5,3 млрд сўм жаримага тортди
Иқтисодиёт | 17:58
-
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57
-
UzIMEI бўйича рақамли технологиялар вазирига сенатор сўрови юборилди
Ўзбекистон | 17:42
-
Шавкат Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон | 17:38
Мавзуга оид

15:21
Трамп яна ЕИ товарларига божларни оширишни кечиктирди

14:35
Axios: Исроил Эронга эҳтимолий янги ҳужумга тайёрланмоқда

11:31
Трамп АҚШ Украинага қурол етказишда давом этишини айтди

09:05