Тирбандлик солиғи Нью-Йорк шаҳрига 4 ойда 216 миллион доллар келтирди
2025 йилда жорий қилинган янгилик ҳақиқатан ҳам шаҳарнинг баъзи кўчаларида ҳаракатни енгиллаштирган. 5 январдан апрелгача Манҳэттен ҳудудига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 миллионга кам автомобил кирган.

Фото: Bloomberg
АҚШ Нью-Йорк шаҳри марказий кўчаларида 2025 йил бошида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун жорий этилган тўлов ғазнага 216 миллион доллар келтирди.
Бу ҳақда Нью-Йоркдаги шаҳар транспорт тизими учун масъул бўлган бошқармага (MTA) таяниб, Bloomberg хабар берди. Қайд қилинишича, Манҳэттендаги 60-кўчадан жанубга бориш учун ҳайдовчилар соатига 9 доллар тўламоқда.
Операторнинг ҳисоб-китобларига кўра, янги тариф йил охиригача 500 миллион долларгача даромад келтириши мумкин. Йиғилган пуллар метрополиядаги жамоат транспортини, шу жумладан машҳур Нью-Йорк метросини модернизация қилишга йўналтирилади.
Тариф дастурининг бошқа мақсадлари қаторида Нью-Йорк марказидаги тирбандликка қарши кураш ва ҳаво сифатини яхшилаш ҳам тилга олинган. АҚШ йирик шаҳарларида бундай тўловлар ҳеч қачон бўлмаган, деб қайд этди Bloomberg.
Таъкидланишича, янгилик ҳақиқатан ҳам шаҳарнинг баъзи кўчаларида ҳаракатни енгиллаштирган. 5 январдан апрелгача Манҳэттен ҳудудига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 миллионга кам автомобил кирган.
Бироқ бошқарма қарори АҚШ транспорт вазири Шон Даффига ёқмади. Унинг сўзларига кўра, янги тариф кичик корхоналар ва ишчилар синфидан бўлган камбағал америкаликларнинг чўнтагига оғирлик қилмоқда. Агар тирбандлик тарифи бекор қилинмаса, Даффи Нью-Йоркдаги транспорт лойиҳалари учун маблағни музлатиш билан таҳдид қилди ва ёрдам сўраб судга ариза топширди.
АҚШ округ судьяси Люис Лайман ҳозирча федерал ҳукуматга 9 июнь куни бўлиб ўтадиган навбатдаги суд мажлисигача бирор нарса қилишни тақиқлади.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ DeepSeek сунъий интеллект чатботини Хитой армиясига ёрдам беришда айблади
Жаҳон | 00:24
-
Президент администрациясининг қатор ходимлари лавозимдан озод этилди
Ўзбекистон | 23:33 / 23.06.2025
-
Эрон АҚШнинг Қатардаги базаларига ракета зарбаларини берди
Жаҳон | 22:55 / 23.06.2025
-
Азиз Мағрупов Президент ёрдамчиси лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон | 22:28 / 23.06.2025
Мавзуга оид

00:24
АҚШ DeepSeek сунъий интеллект чатботини Хитой армиясига ёрдам беришда айблади

21:19 / 23.06.2025
Эрон мазлум мақомини сақлаб қолишга ҳаракат қилади — Раббимов

20:43 / 23.06.2025
Трамп нефт нархининг кўтарилиши «душманга қўл келишини» айтди

17:48 / 23.06.2025