Европада Tesla электромобиллари савдоси қулади
Бунга компания раҳбари Илон Маскнинг сиёсий фаоллиги асосий сабаблардан бири сифатида кўрсатилмоқда. Tesla’нинг ЕИдаги савдолари ўтган йилга нисбатан 52 фоиздан ортиққа тушиб кетган.

Фото: AFP/Getty Images
Апрел ойида Европа Иттифоқи давлатларида Tesla электромобиллари савдоси 5475 тагача — ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 52,6 фоизга камайди. Бу ҳақда Европа автомобил ишлаб чиқарувчилари ассоциациясининг (ACEA) ойлик ҳисоботида сўз боради.
Агар статистикага Буюк Британия, шунингдек, Европа эркин савдо ассоциацияси мамлакатлари — Исландия, Норвегия ва Швейцария ҳам қўшиладиган бўлса, савдолар қулаши 49 фоизни ташкил этади.
Жорий йилнинг январ—март ойлари давомида Tesla’нинг ЕИдаги савдолари 45 фоизли қулашни кўрсатган эди. Бу Илон Маск компаниясининг Европа бозоридаги муаммолари чуқурлашиб бораётганидан далолат беради. Евроиттифоқда электромобиллар савдоси 26,4 фоизга ошганига қарамай, Tesla’нинг ушбу бозордаги улуши 1,3 фоиздан 0,6 фоизгача тушиб кетди.
Шу билан бирга, Евроиттифоқда автомобиллар умумий савдоси 1,3 фоизга ошди. ACEA бу ҳолат бозорнинг қисман тикланаётганидан дарак бериши мумкинлигини, бироқ беқарор глобал иқтисодиёт шароитида прогнозлар ҳануз ноаниқ бўлиб қолаётганини таъкидлади. Йирик автомобил ишлаб чиқарувчилар орасида энг яхши натижани BMW Group кўрсатган — савдоларини 9,8 фоизга оширган. Volkswagen Group 2 фоизли ўсишга эришган бўлса, Renault Group 1,1 фоизли ўсишни қайд этган.
Дунё бўйлаб Tesla биринчи чоракда 336,7 мингта автомобил сотди — бу ўтган йилга нисбатан 13 фоизга кам. Экспертларнинг ҳисоблашича, брендга бўлган қизиқишнинг камайганига асосий сабаблардан бири —Илон Маскнинг сиёсий фаоллиги ва унинг баҳсли баёнотларидир.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Tesla Техасда роботакси сервисини ишга туширди
Фан-техника | 01:37
-
АҚШ DeepSeek сунъий интеллект чатботини Хитой армиясига ёрдам беришда айблади
Жаҳон | 00:24
-
Президент администрациясининг қатор ходимлари лавозимдан озод этилди
Ўзбекистон | 23:33 / 23.06.2025
-
Эрон АҚШнинг Қатардаги базаларига ракета зарбаларини берди
Жаҳон | 22:55 / 23.06.2025
Мавзуга оид

01:37
Tesla Техасда роботакси сервисини ишга туширди

12:28 / 22.06.2025
Neuralink чипи ўрнатилган эркак бир ҳафтада фикр кучи орқали видеоўйин ўйнашни ўрганиб олди

17:26 / 11.06.2025
Маск Трамп ҳақидаги айрим постлари учун узр сўради

18:40 / 09.06.2025