Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Neuralink чипи ўрнатилган эркак бир ҳафтада фикр кучи орқали видеоўйин ўйнашни ўрганиб олди
Ноутбук қаршисидаги эркак худди экранга шунчаки тикилиб ўтиргандек кўриниши мумкин. Аммо эълон қилинган видеода курсор унинг фикр кучи ёрдамида ҳаракатланаётганини кўриш мумкин.

Фото: AP
АҚШнинг Айдаҳо штатида яшовчи Роб Грейнер инсон имкониятлари чегарасини замонавий технологиялар ёрдамида кенгайтириш мумкинлигининг тирик исботига айланди. Ўн йилдан ортиқ вақт давомида итларни ўргатувчи бўлиб ишлаган эркак 2022 йил декабрда автомобилда ЙТҲга учраганидан кейин ҳаракатланиш имкониятидан маҳрум бўлган. Энди у миясига жойлаштирилган чип ёрдамида рақамли макон билан қандай алоқа ўрнатганини намойиш этмоқда.
Грейнер 2025 йил 14 июн куни миясига Neuralink компаниясининг нейроимплантини ўрнатиш бўйича операцияни бошдан ўтказди. Жарроҳлик аралашуви асоратларсиз ўтди, бир неча кундан кейин эса бемор янги кўникмаларни ўзлаштиришни бошлади.
Натижалар кутилганидан ҳам аъло. Операциядан атиги бир ҳафта ўтиб Грейнер ўзининг ўйин ўйнаш кўникмаларини намойиш этаётгани тасвирланган видеони эълон қилди. Ноутбук қаршисида ўтирган эркак худди экранга шунчаки тикилаётгандек. Аммо курсор унинг фикр кучи ёрдамида ҳаракатланаётганини кўриш мумкин.
«Neuralink билан бир ҳафтадан камроқ вақт ичида эришган нарсам ҳайратланарли!» — деб ёзади бемор ижтимоий тармоққа. У ҳеч қандай қўшимча қурилмалар — на кўзни кузатиш ёки бошқа ёрдамчи технологиядан фойдаланмаган. Фақат имплант ва оддий ноутбук.
Грейнер ушбу инқилобий технология имкониятларини синаб кўришга муваффақ бўлган олтинчи инсонга айланди. Илк бор Neuralink чиплари аризоналик Ноланд Арбога 2024 йил январда ўрнатилган эди. У нафақат компютерни бошқаришни, балки тил ўрганиш, шахмат ўйнаш ва дўстларини онлайн ўйинларда ютишни ҳам ўрганиб олган.
Технология миядан келадиган электр сигналларини ўқиш ва уларни ташқи қурилмалар учун буйруқларга айлантириш орқали ишлайди. 2016 йилда Илон Маск томонидан асос солинган Neuralink ташқи томондан кўринмайдиган ва исталган жойда компютер ёки мобил қурилмани бошқариш имконини берувчи интерфейсни яратган.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 13:18 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон элчиси Туркия президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистон | 19:21
-
Ҳиндистонда Jaguar қирувчи самолёти ҳалокатга учради
Жаҳон | 19:02
-
Эрдўған мухолифатнинг муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказиш талабини рад этди
Жаҳон | 18:55
-
Американинг Lucid Air электромобили Гиннес рекордини ўрнатди
Фан-техника | 18:49
Мавзуга оид

17:42
Туркияда Эрдўғанни ҳақорат қилгани учун Grok сунъий интеллекти блокланди

13:28 / 07.07.2025
АҚШда America Party'ни рўйхатдан ўтказиш учун ариза топширилди

10:26 / 07.07.2025
Трамп Маскнинг янги партия яратиш ғоясини «кулгили» деб атади

15:19 / 06.07.2025