Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маск Трамп ҳақидаги айрим постлари учун узр сўради
Миллиардер “чегарадан чиқиб кетгани”ни айтиб, афсусдалигини билдирди. У АҚШ ҳукуматидан кетганидан саноқли кунлар ўтиб, X тармоғида президент Доналд Трамп билан очиқчасига жанжаллашиб кетган, кейинроқ ўз постларини ўчириб юборган эди.

Фото: AP
Америкалик миллиардер Илон Маск ўтган ҳафта ўзаро жанжалга сабаб бўлган АҚШ президенти Доналд Трамп ҳақидаги баёнотларидан афсусда эканини айтди.
«Ўтган ҳафта президент Доналд Трамп ҳақидаги айрим постларимдан афсусдаман. Улар чегарадан чиқиб кетди», деб ёзди Илон Маск Х ижтимоий тармоғида. Аммо қайси постлари эканига аниқлик киритмади.
Миллиардер ва президент ўртасидаги можаро тадбиркор ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) бошлиғи лавозимини тарк этганидан сўнг, ўтган ҳафта юзага келганди.
Маск президент имзолаган бюджет лойиҳасини «жирканч» деб атаган, Трамп эса бунга жавобан тадбиркор ақлдан озганини айтиб, унинг компаниялари билан ҳукумат шартномаларини бекор қилиш билан таҳдид қилганди.
Шундан кейин Маск барча Crew Dragon кемалари парвозини тўхтатиб қўйишга ваъда берди, лекин тез орада фикрини ўзгартирди. Миллиардер, шунингдек, президентнинг жинсий жиноятда айбланган молиячи Жеффри Эпштейн ишига алоқадорлигини даъво қилди, аммо тез орада бу постни ўчириб ташлади.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украин дронлари ҳужуми сабаб Москва осмони тўлиқ ёпилди
Жаҳон | 16:34
-
Тошкентда 64-сонли автобус ёниб кетди
Ўзбекистон | 15:32
-
Камчаткада 7,2 магнитудали зилзила рўй берди
Жаҳон | 14:53
-
Кўпайган сувда чўкишлар, руҳий «носоғлом» минтақа, шифокорларга ҳужум ва Роғун ГЭСидан 20 йиллик шартнома
Жаҳон | 14:06
Мавзуга оид

21:18 / 19.07.2025
Трамп BRICS ташкилотига тезда барҳам бериш билан таҳдид қилди

18:48 / 19.07.2025
Концертдаги лавҳа йирик компания раҳбарининг эҳтимолий хиёнатини фош қилди

17:51 / 19.07.2025
Трамп WSJ нашрини судга бериб, 10 млрд доллар талаб қилди

14:13 / 19.07.2025