Канада парламентининг янги спикери лавозим курсисига мажбуран ўтқазилди
У ўзини бу лавозимда ишлашни истамаётгандек кўрсатди - бу тарихий рамзий анъана ҳисобланади.

Фото: Getty images
Либерал депутат Фрэнсис Скарпалежиа Канада жамоалар палатаси спикери этиб сайланди. 26 май куни парламент аъзолари 5 ойлик танаффусдан сўнг янги либерал лидерни сайлаш ва умумий сайлов ўтказиш учун палатага қайтди.
Яширин овоз бериш жараёнида Скарпалежиа бошқа беш нафар либерал, жумладан собиқ спикер Грег Фергус билан рақобатлашиб, ғалаба қозонди.
Анъанага кўра, сайловдан кейин янги спикер қўлтиғидан ушланиб, мажбуран лавозим курсисига келтирилди. У баъзида ортга тисарилиб, ўзини бу лавозимда ишлашни истамаётгандек кўрсатди.
Гап шундаки, Канада ёки Британия типидаги парламент тизимига эга бўлган бошқа мамлакатларда, жумладан, Буюк Британия ва Австралияда спикерни лавозим курсисига мажбуран ўтқазиш анъанаси мавжуд. Бу том маънодаги зўравонлик эмас, балки маросим элементи ҳисобланади.
Илгари, айниқса Англия тарихида спикер лавозими хавфли бўлган: у қирол олдида парламент вакили эди ва кўпинча турли масалаларда биринчи айбдор деб топилган. Баъзи спикерлар парламент иродасини ифодалагани учун ҳатто бошидан ҳам ажралган.
Шу боис, спикер сайлангач, ўз ихтиёри билан курсини эгаллашни истамаган, уни «мажбуран», куч билан келтиришган. Бу спикер ҳокимиятга интилмаётгани, аслида хизмат юзасидан шунга беихтиёр мажбур бўлаётгани рамзи эди.
Бугунги кунда бу анъана рамзий маросим бўлиб, спикер ролининг тарихий аҳамияти, унинг холислиги ва парламентаризм анъаналарини ҳурмат қилишини англатади.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Отаси томонидан Ўзбекистонга олиб келинган 4 ёшли қиз Россиядаги онасига қайтарилди
Жамият | 23:51 / 25.06.2025
-
Испания соҳилларидан қўл-оёқлари боғланган беш кишининг жасади топилди
Жаҳон | 23:30 / 25.06.2025
-
Блогер уйида тимсоҳ сақлаб келгани аниқланди, Ўзбекистон Швеция билан миграция соҳасида келишув имзолади, фуқаро оқланганидан сўнг ҳам 207 кун қамоқда ўтирди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:58 / 25.06.2025
-
Трамп Украинадаги вазият назоратдан чиқиб кетганини маълум қилди
Жаҳон | 22:45 / 25.06.2025
Мавзуга оид

10:27 / 19.06.2025
Канада Чубайс ва Путиннинг собиқ хотинига қарши санкциялар киритди

01:29 / 18.06.2025
Канада Путиннинг собиқ рафиқасига санкциялар жорий қилди

13:43 / 11.06.2025
Бешта давлат икки исроиллик вазирга қарши санкциялар киритди

21:56 / 29.05.2025