Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада Чубайс ва Путиннинг собиқ хотинига қарши санкциялар киритди
Канада Украинадаги уруш учун Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни кенгайтирди. Бошқалар қаторида, рўйхатда Анатолий Чубайс, Борис Елциннинг қизи ва Владимир Путиннинг собиқ рафиқаси ҳам бор.

Фото: Владислав Шатило / РБК
Канада Украинадаги уруш учун Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни кенгайтирди. Канада ҳукумати сайтида 17 июн, сешанба куни кечқурун эълон қилинган хабарга кўра, энди жарима рўйхатига яна 77 жисмоний ва 39 юридик шахс, шунингдек, Россиянинг «соядаги флоти» деб аталувчи 201 та кема киритилган.
Қора рўйхатга «Роснано» корпорациясининг собиқ раҳбари, президент маъмурияти собиқ раҳбари ва бош вазирнинг биринчи ўринбосари Анатолий Чубайс, Россия собиқ президенти Борис Елциннинг қизи Татяна Юмашева, унинг турмуш ўртоғи, президент маъмуриятининг собиқ раҳбари Валентин Юмашев, шунингдек, Россиянинг амалдаги президенти Владимир Путиннинг собиқ рафиқаси Людмила Очеретная киритилган.
Санкцияга тушганлар орасида Людмила Очеретнаянинг турмуш ўртоғи Артур Очеретний, Владимир Путиннинг қариндошлари Михаил Путин ва Михаил Шеломов, Россия президентининг яқин атрофидаги бир қанча бошқа шахслар, йирик тадбиркорлар, жумладан Владимир Евтушенков, Владимир Лисин ва Александр Мамут ҳам бор.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Тошкент пропискасининг очилиши, автотеррористларга чора ва порахўрлик “хит-паради” — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 10:00
-
Тошкентда 7 бола чўкиши икки ой давомида турли кунларда рўй берган
Жамият | 09:42
-
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица
Жаҳон | 23:38 / 12.07.2025
Мавзуга оид

19:46 / 07.07.2025
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин

09:41 / 30.06.2025
Канадада Ердаги энг қадимий тошлар топилди

14:52 / 28.06.2025
Рақамли хизматлар солиғи – АҚШ ва Канада ўртасида янги савдо уруши хавфи юзага келди

11:35 / 28.06.2025