Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания соҳилларидан қўл-оёқлари боғланган беш кишининг жасади топилди
Ҳуқуқ-тартибот органлари улар Жазоирдан мамлакатга келишга уринган ноқонуний мигрантлар бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Фото: Alamy
Испания фуқаролик гвардияси Балеар денгизидан қўл ва оёқлари боғланган беш кишининг жасадини топди, деб ёзмоқда Daily Mail.
Қайд этилишича, улар Испанияга Жазоирдан кечув орқали сузиб келишга уринган мигрантлар бўлиши мумкин. Бундай йўналиш аллақачон минглаб инсонларнинг умрига зомин бўлишга улгурган.
Шунингдек, қирғоқдан яна бир неча кишининг жасади топилган. Афтидан, улар қасддан ўлдирилган. Тергов версиясига кўра, чегарани кесиб ўтишда юзага келган можаро туфайли мигрантларнинг қўл-оёқлари боғланиб, бортдан отиб юборилган бўлиши мумкин.
Жазоирдан мигрантларни ноқонуний ташиш билан шуғулланувчи кемаларнинг йўловчилари қандай вазиятга тушиб қолганликларини англагани боис ҳуқуқ-тартибор ходимлари билан алоқага бормайди — бу эса терговни янада қийинлаштиради.
Мазкур ҳолатда жасадлар бир ой давомида топилган. Улардан бирини 18 май куни хусусий кема йўловчилари пайқаб қолган. Воқеа жойига етиб келган Испания фуқаролик гвардияси ходимлари жасадни сувдан чиқарган. Ҳалок бўлган шахс қутқарув нимчасида, қўл-оёқлари эса боғланган ҳолатда бўлган.
Таъкидланишича, сўнгги вақтларда Балеар денгизида мигрантларни ташиш билан шуғулланувчи кўплаб қайиқлар аниқланган. 20 июндан 22 июнга қадар Испания ҳуқуқ-тартибор органлари соҳилга келишга уринган 344 кишини қутқарган.
Ҳалок бўлганлар жасади пляжлардан топилмоқда. Масалан, Кан-Пастиля яқинидаги денгиздан инсон оёғи топилган. Шунингдек, оёқсиз аёл жасади ва инсон скелетига ҳам дуч келинган. Умумий ҳисобда ярим йил давомида Балеар қирғоқларидан 30 кишининг жасади қолдиқлари топилган. Испания газеталари айрим маҳаллий пляжларни «қабристон» деб атамоқда.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тожикистонда 10та янги тарихий-маданий мерос ёдгорликлари топилди
Жаҳон | 23:31
-
Болқон олов ичида қолди
Жаҳон | 23:23
-
Шаолин ибодатхонаси бош роҳиби қасамёдни бузиш ва талон-торожда гумонланмоқда
Жаҳон | 22:40
-
Украина тўрт давлат компаниялари ва фуқароларига нисбатан санкциялар киритди
Жаҳон | 22:11
Мавзуга оид

19:06 / 27.07.2025
Испания пляжлари Осиё сувўтлари билан қопланди

08:15 / 23.07.2025
Испанияда Украина ИИВ собиқ ходими ўлик ҳолда топилди

08:25 / 18.07.2025
Ўзбекистон испанлар орасида саёҳат учун энг машҳур йўналишлардан бирига айланди

19:18 / 15.07.2025