Канадада ўрмон ёнғинлари минглаб гектар майдонни эгаллади
Хавф юқори бўлган ҳудудлардан 17 мингга яқин одам эвакуация қилинган. 30 кун давомида фавқулодда ҳолат режими амалда бўлади.

Фото: Government of Manitoba
Канаданинг Манитоба провинциясида ўрмон ёнғинлари ўн минглаб гектар майдонни қамраб олди. Маҳаллий ҳукумат 17 мингдан зиёд аҳолини эвакуация қилди, деб хабар беради CБC.
Манитобада ўрмон ёнғинларининг 22 та йирик ўчоғи қайд этилган. Улардан бири Манитоба ва Саскачеван провинциялари чегарасидаги Флин-Флон шаҳрига яқин жойлашган бўлиб, қарийб 20 минг гектар ҳудудни эгаллаган.
Расмий маълумотларга кўра, йил бошидан бери провинцияда 102-ёнғин кузатилмоқда — бу 20 йил давомидаги ўртача кўрсаткичдан сезиларли даражада юқори. Иссиқ ва шамолли об-ҳаво вазиятни янада қийинлаштирмоқда.
Маҳаллий ҳукумат бутун Манитоба ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилган. Хавф юқори бўлган ҳудудлардан 17 мингга яқин одам эвакуация қилинган. Сўнгги марта бу қадар кенг кўламли эвакуация салкам 30 йил олдин амалга оширилган — 1997 йилда 25 минг киши сув тошқинлари сабаб ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлганди.
Флин-Флон шаҳри ҳукумати маҳаллий аҳолини ярим тунга қадар уйларини тарк этишга чақирди. Бошқа аҳоли пунктлари ҳам хавф остида қолмоқда. Кросс-Лейк ҳудудида ёнғин 1,5 минг гектарни қамраб олган ва магистрал йўлга чиқишни блоклаган.
Ёнғинларни ўчиришга Канаданинг бошқа ҳудудларида, жумладан, Алберта, Британия Колумбияси, Шаҳзода Эдуард ороллари ва Ню-Брунсвикдан ҳам кучлар жалб этилган. Ҳозирча фавқулодда ҳолат 30 кунга эълон қилинган, зарурат туғилса, у яна узайтирилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Рус аскари қадами етган жойлар бизники» - Путин халқаро форумда нутқ сўзлади
Жаҳон | 21:34
-
ChatGPT янги версиялари биологик қурол яратишни соддалаштириши мумкин
Фан-техника | 21:08
-
Европа давлатлари Эрон билан Исроилни тинчлантиришга ҳаракат қилади
Жаҳон | 20:25
-
Ўзбекистон Россия билан катта АЭС масаласида битим имзолади
Ўзбекистон | 19:45
Мавзуга оид

10:27 / 19.06.2025
Канада Чубайс ва Путиннинг собиқ хотинига қарши санкциялар киритди

01:29 / 18.06.2025
Канада Путиннинг собиқ рафиқасига санкциялар жорий қилди

13:43 / 11.06.2025
Бешта давлат икки исроиллик вазирга қарши санкциялар киритди

12:35 / 28.05.2025