Трамп жаҳонда нефть нархининг сўнгги йиллардаги энг катта пасайишига сабаб бўлди – ОАВ
Апрель ойида нефтнинг иккала нави мос равишда тахминан 15 фоиз ва 16 фоизга арзонлашди.

Фото: AP
Доналд Трампнинг глобал тариф уруши уч ярим йил ичида глобал нефть нархининг бир ойлик энг катта пасайишига олиб келди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, 30 апрель куни Brent маркали нефть фючерслари 49 центга ёки 0,8 фоизга тушиб, бир баррель учун 63,76 долларни ташкил қилган. АҚШ West Texas Intermediate хомашёси фючерслари 40 цент ёки 0,7 фоизга тушиб, бир баррель учун 60,02 долларни ташкил қилди.
Умуман олганда, апрель ойида нефтнинг иккала нави мос равишда тахминан 15 фоиз ва 16 фоизга арзонлашди. Бу 2021 йил ноябридан бери энг катта пасайишдир. Reuters агентлиги нефть нархининг пасайишини АҚШнинг 2 апрелда эълон қилинган янги тариф сиёсати билан бевосита боғлайди, унга кўра Америкага барча импортлар қўшимча бож олади. Бунга Хитой томонидан кўрилган жавоб чоралари ҳам қўшилди.
Reuters сўров ўтказган таҳлилчиларнинг башорат қилишича, Трампнинг тарифлари жорий йил бошидаёқ жаҳон иқтисодиётининг рецессияга тушиб қолиш эҳтимолини оширган. Апрель ойида Хитойдаги заводларда ишлаб чиқариш ҳажмида сўнгги 16 ой ичидаги энг тез пасайиш кузатилди.
Нефть нархини пасайтирган қўшимча омил ОПEК+ мамлакатлари томонидан қазиб олиш ҳажмининг оширилиши кутилмалари эди. Май ойида, эҳтимол, июнь ойида қазиб олиш ҳажми ошиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Киевга яшил чироқ: Украина энди узоқ масофаларга зарба бера олади
Жаҳон | 00:41
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Гуржистонда мухолифат етакчиси Ника Мелия қўлга олинди
Жаҳон | 09:34
-
Зеленский: TAURUS'ни Украинага етказиб бериш Мерц билан муҳокама қилинди
Жаҳон | 09:13
-
Келлог: Россиянинг НАТО кенгайиши ҳақидаги хавотирлари «адолатли»
Жаҳон | 08:50
-
Йирик солиқ тўловчилардан давлат бюджетига тушумлар миқдори айтилди
Иқтисодиёт | 08:40
Мавзуга оид

21:10 / 29.05.2025
Путин Украина билан Истанбул музокараларидан сўнг армиясини янги ҳужумга ташлади

20:42 / 29.05.2025
АҚШ янги ядровий бомбаларни серияли ишлаб чиқаришни бошлайди

20:41 / 29.05.2025
ҲАМАС Уиткоффдан Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича янги таклиф олди

18:16 / 29.05.2025