Гуржистонда мухолифат етакчиси Ника Мелия қўлга олинди
Гуржистоннинг «Ахали» мухолифат партияси ва «Ўзгариш учун» коалицияси етакчиларидан бири Ника Мелия Тбилисида қўлга олинди. Гуржистон Ички ишлар вазирлиги у маъмурий модда бўйича айбланаётганини маълум қилди.

Фото: Giorgi Arjevandize/AFP/Getty Images
Гуржистонлик мухолифатчи, «Ахали» партияси ва «Ўзгариш учун» коалицияси етакчиларидан бири Ника (Никанор) Мелия Тбилисида қўлга олинди. Бу ҳақда 29 май, пайшанба куни кечқурун унинг шериклари хабар берди. Уларга кўра, сиёсатчи подкаст ёзиб олиш учун йўлга чиққанида қўлга олинган.
Кейинроқ воқеани Гуржистон Ички ишлар вазирлиги тасдиқлади. У ерда айтилишича, Мелия хизмат вазифасини бажараётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимини ҳақорат қилгани учун маъмурий модда бўйича қўлга олинган.
Айни пайтда Ника Мелия ҳам Гуржистон собиқ президенти Михаил Саакашвилининг бошқарувини тергов қилувчи парламент комиссиясига кўрсатма беришдан бош тортгани учун тергов остида. Мамлакатда бунинг учун жарима ёки бир йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган.
Апрел ойи охирида суд сиёсатчини эҳтиёт чораси сифатида 50 000 лари (тахминан 16 100 евро) гаров эвазига озод қилди. Мелия принципиал равишда бу пулни тўламаслигини айтди, чунки у на парламент комиссиясини, на Гуржистон парламентининг барча таркибини қонуний деб ҳисобламайди. Бундан ташқари, у эҳтиёт чорасини ўзгартириш бўйича суд мажлисига ўзи келмаслигини айтди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Эрон ва Исроилнинг ҳарбий салоҳияти: кимда қандай қуроллар бор?
Жаҳон | 18:04 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрдўған: Нетаняҳунинг Ғазодаги геноциддан эътиборни чалғитишига йўл қўйиш керак эмас
Жаҳон | 08:17
-
Хитой АҚШнинг Эрон ядро иншоотларига зарбаларини қоралади
Жаҳон | 07:40
-
Туркия: АҚШнинг Эрон ядро иншоотларига авиазарбаси Яқин Шарқда тартибсизликка олиб келади
Жаҳон | 07:23
-
Дамашқдаги черковда теракт содир этилди. 20 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 01:21
Мавзуга оид

14:59 / 14.06.2025
Гуржистонда «Ўзгаришлар коалицияси» етакчиси Гварамия ҳибсга олинди

13:16 / 27.05.2025
Гуржистон Мустақиллиги кунида Тбилисида намойишлар тинч ўтди

10:53 / 24.05.2025
Гуржистонда мухолифат етакчиларидан бири Жапаридзе ҳибсга олинди

16:50 / 25.04.2025