Путин Украина билан Истанбул музокараларидан сўнг армиясини янги ҳужумга ташлади
Ҳарбий таҳлилчилар кичик муваффақиятларни қайд этмоқда, аммо бу ёзда катта ютуқлар ёки ҳал қилувчи ғалабани кутмаяпти.

Фото: Reuters
Россия ва Украина ўртасида тинчлик музокараларининг бошланиши Россиянинг янги ҳужум операциясининг бошланиши билан бирга келди, деб ёзди The New York Times (NYT).
Таъкидланишича, Москва қўш ҳарбий кампанияни олиб бормоқда: об-ҳаво қуруқ бўлгач, Россия армияси ҳужумларини кучайтирган ва Украина шаҳарларига ҳам катта йирик зарбалар берилмоқда.
Баҳорги «сукунатдан» сўнг, рус қўшинлари май ойида тез суръатда олдинга силжишни бошлаган. Украинанинг OSINT DeepState лойиҳасига кўра, бу ойда рус қўшинлари кунига ўртача 14 квадрат километрни эгаллаб оляпти - апрель ойидагидан икки баравар кўп. Ҳарбий таҳлилчилар кичик муваффақиятларни қайд этмоқда, аммо бу ёзда катта ютуқлар ёки ҳал қилувчи ғалабани кутмаяпти.
Янги ҳудудларнинг аксарияти Донецк вилоятида қўлга киритилган. Россия армияси қамал остидаги Покровск ва Торецк ўртасидаги мудофаани ёриб ўтиб, шимолга - Украина Қуролли Кучларининг минтақадаги сўнгги логистика марказларига қараб силжиган. Ҳарбий таҳлилчи Дмитрий Кузнец фикрича, бу Донецк вилоятини тўлиқ эгаллаш кампаниясининг бошланиши бўлиши мумкин.
Операциялар Украина шимолида, Россия кичик муваффақиятларга эришган Суми вилояти яқинида янги фронтнинг очилиши билан бирга олиб борилмоқда. Аввалроқ Курск вилоятининг бир қисмини босиб олган Украина қўшинларини сиқиб чиқаргандан сўнг, Россия армияси аста-секин Украина ҳудудига яқинлашмоқда. Ҳарбийлар 23 майдан бошлаб Владимир Путиннинг талабларини бажармоқда: у Украина рейдларидан ҳимояланиш учун Курск ва Белгород вилоятлари чегарасида «буфер зона» яратишни талаб қилган эди.
Бутун қиш давомида Москва жиҳозларни тўплади, алоқани яхшилади ва дронларни модернизация қилди, деб ёзди NYT. Россия, шунингдек, Харков яқинида элита ҳаво-десант бўлинмаларига эга 50 минг кишилик гуруҳни тўплаган. Бундан олдин Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси томонидан Украинанинг яна икки вилоятини эгаллаб олиш таҳдиди янграган эди. Таҳлилчилар Россияда бутун чегара ҳудудини эгаллаш учун ресурслар борлигига шубҳа қилишади, бироқ Суми вилоятига бостириб кириш Украина Қуролли кучларини у ерга минглаб аскарларини қайта жойлаштиришга ва Донбассдаги мудофаасини заифлаштиришга аллақачон мажбур қилмоқда.
Яқинда АҚШ президенти Доналд Трамп бир ярим-икки ҳафта ичида Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокаралардаги кейинги тактика ҳақида қарор қабул қилишини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу қарор кўп жиҳатдан Россиянинг ўзини тутиши ва можарога барҳам бериш истагига боғлиқ бўлади. Германия канцлери Фридрих Мерц аллақачон Истанбулда Россия билан музокаралар муваффақиятсиз якунланганини қайд этиб, узоқ урушга тайёргарлик кўришга чақирган эди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россиянинг Харкивни ўққа тутиши: 2 киши ҳалок бўлди, 54 киши яраланди
Жаҳон | 08:37
-
Табиий-иқлим шароити оғир бўлган ҳудудлар рўйхати кенгаймоқда
Ўзбекистон | 08:04
-
Байрам байрамдай бўлди. Ўзбекистоннинг тарихий ўйинидан Kun.uz фоторепортажи
Спорт | 00:13
-
Ислом Тўхтахўжаев ўзига берилган BYDʼни жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди
Спорт | 23:49 / 10.06.2025
Мавзуга оид

08:37
Россиянинг Харкивни ўққа тутиши: 2 киши ҳалок бўлди, 54 киши яраланди

23:19 / 10.06.2025
Ўзбекистон элчихонаси Москвадаги ҳолат юзасидан Россияга ТИВга нота юборди

23:13 / 10.06.2025
Трампнинг туғилган кунида Вашингтонда ҳарбий парад бўлиб ўтади

22:32 / 10.06.2025