Колумбия сенати президентнинг меҳнат ислоҳоти тўғрисидаги қонун лойиҳасини блоклади
Президент ва унинг ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш учун минглаб одамлар Богота кўчаларига чиқди.

Фото: Reuters
Колумбия сенати президент Густаво Петро томонидан таклиф этилган меҳнат ислоҳотига оид қонун лойиҳасини блоклади. Соғлиқни сақлаш ва меҳнатга оид қонун лойиҳаси, жумладан, ходимлар маошини оширишни назарда тутган бўлиб, у президентнинг сайловолди кампанияси давомида эълон қилган ижтимоий ислоҳотлар дастурининг бир қисми эди. Бироқ у ҳокимиятда икки ярим йил бўлишига қарамай, бу ислоҳотларни амалга ошира олмади.
Reuters агентлигининг хабар беришича, қонун лойиҳаси 14 сенатордан иборат қўмитанинг аксарияти унга қарши овоз берганидан сўнг рад этилган.
Сенат қўмитаси йиғилиши билан бир вақтда Колумбияда президент ва унинг ислоҳотларини қўллаб-қувватловчи минглаб одамлар иштирокида намойишлар бўлиб ўтган. The City Paper Bogot нашрининг ёзишича, фақат пойтахтнинг ўзида 40 мингга яқин одам кўчаларга чиққан.
Колумбия етакчисининг ўзи Богота бош майдонида ўз тарафдорлари қаршисида 30 дақиқалик чиқиш қилиб, қонун чиқарувчилар, бизнес етакчилари ва Богота мэри Карлос Фернандо Галанни кескин тандиқ қилган. Густаво Петро ҳукумат мамлакатда плебисцит (халқ овоз беришининг бир тури) ўтказишни талаб қилишини ва фуқароларга соғлиқни сақлаш ҳамда меҳнатга оид қонунлар бўйича овоз бериш имконияти тақдим этилишини таъкидлади.
Густаво Петронинг Колумбияда ижтимоий таъминот тизими ва меҳнат қонунларини қайта кўриб чиқиш учун уринишлари қонунчилик ҳамда суд органлари томонидан бир неча бор блокланган. Охирги марта меҳнат ислоҳоти тўғрисидаги қонун лойиҳаси сенат қўмитаси томонидан 2023 йилда рад этилган. Петро ислоҳотларнинг тўхтатилишида бир неча бор нуфузли бизнес доираларини айблаган.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
-
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Жаҳон | 23:12 / 13.06.2025
Мавзуга оид

16:02 / 08.06.2025
Колумбияда сайловолди митингида чиқиш қилаётган сенаторга суиқасд уюштирилди — видео

00:35 / 07.05.2025
Колумбияда 6 та маймунни божхонадан иштонларига яшириб олиб ўтишга уринган шахслар ушланди

22:36 / 24.04.2025
Кокаинни қонунийлаштиришга чақирган Колумбия президенти гиёҳванд моддаларга қарамликда айбланди

00:05 / 18.04.2025