Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Колумбияда сайловолди митингида чиқиш қилаётган сенаторга суиқасд уюштирилди — видео
Колумбияда президентликка номзод Мигел Урибе Турбайга суиқасд уюштирилди. Унинг тансоқчилари ўқ узган 15 ёшли ўсмирни қўлга олишга муваффақ бўлди. Ҳукумат ҳужумга оид ҳар қандай маълумот учун 730 минг долларгача пул ваъда қилди.

Фото: Видеодан кадр
Боготадаги сайловолди митингида чиқиш қилаётган колумбиялик сенатор Мигел Урибе Турбайга бир неча марта ўқ узилди. У оғир аҳволда шифохонага олиб кетилди, деб ёзади The Bogota Post.
Урибе ўз кампанияси доирасида ташвиқот ишларини олиб бораётган эди — олдинроқ у 2026 йилги президентлик сайловида иштирок этиш учун ўз номзодини қўйишини эълон қилганди. Қайд этилишича, оломон олдига мототциклда икки эркак келган ва улардан бири Урибенинг орқасига бир неча марта ўқ узган — уларнинг беш ёки олтитаси сенаторга теккан.
Урибенинг тансоқчилари иштирокида отишма бошланган. Натижада, сенаторга ўқ узган 15 ёшли ўсмир қўлга олинган (бошқа маълумотларга кўра, қўлга олинган шахс 14 ёшда). Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан кўриш мумкинки, у ҳам қўлга олиш вақтида яраланган. El Mundo’нинг ёзишича, ўсмир «ўз ҳаётини сақлаб қолиш эвазига» ҳужум тўғрисида маълумот тақдим этишга ваъда берган. Мудофаа вазири Педро Санчес ҳукумат ҳужумга оид ҳар қандай маълумот учун 3 миллиард песогача (730 минг доллар) мукофот беришини маълум қилди.
Urgente 🇨🇴
— Luis Aníbal Rincón Arguello. ® 🇨🇴 (@Rincon001A) June 7, 2025
Aquí está el momento del atentado al Dr Miguel Uribe
Que dolor de Patria
Gobierno miserable !
Imágenes sensibles pic.twitter.com/tA3VWGap5V
Урибе вертолётда Санта-Фе шифохонасига етказилган. Тиббиёт ходимларининг маълум қилишича, у тиззасидан ва бошидан иккита ўқ еган. Урибенинг рафиқаси Мария Клаудия Таразона турмуш ўртоғи «ҳаёт учун курашаётганини» ёзиб қолдирди. Кейинроқ у Урибе «операциядан чиққани», аммо аҳволи оғирлигича қолаётганини айтди.
Колумбия президенти Густаво Петро Урибега ҳужумни қоралади ва ўзининг Францияга режалаштирилган дипломатик сафарини бекор қилди. АҚШ давлат котиби Марко Рубио ҳам ҳужумни қоралаб чиқди. «Бу демократияга тўғридан-тўғри таҳдид ва Колумбия ҳукумати юқори доираларидан чиқаётган агрессив сўл риториканинг натижасидир», — деб ёзади Рубио.
39 ёшли Урибе — Колумбия собиқ президенти Алваро Урибе (улар қариндош эмас) томонидан асос солинган мухолиф «Демократик марказ» консерватив партияси аъзоси ҳисобланади. Бундан ташқари, Урибе Колумбияни 1978 йилдан 1982 йилга қадар бошқарган Хулио Сезар Турбайнинг набирасидир. Сенаторнинг онаси Диана Турбай эса Пабло Эскобарнинг Меделин картели томонидан ўғирлаб кетилган ва 1991 йилда озод этилиш вақтида ҳалок бўлган таниқли журналист бўлган.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украинада коррупцияга қарши кураш агентликлари билан боғлиқ вазият бўйича намойишлар давом этмоқда
Жаҳон | 12:15
-
Таиланд ва Камбоджа чегарасида қуролли тўқнашув бўлмоқда
Жаҳон | 12:05
-
Фарғонада автомобил дарахтга урилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият | 11:58
-
Россия ва Киев музокаралар раундидан сўнг дрон ҳужумлари билан алмашди
Жаҳон | 11:47
Мавзуга оид

07:51 / 28.06.2025
Колумбияда юз берган кўчки оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

00:35 / 07.05.2025
Колумбияда 6 та маймунни божхонадан иштонларига яшириб олиб ўтишга уринган шахслар ушланди

22:36 / 24.04.2025
Кокаинни қонунийлаштиришга чақирган Колумбия президенти гиёҳванд моддаларга қарамликда айбланди

00:05 / 18.04.2025