Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Колумбияда юз берган кўчки оқибатида 16 киши ҳалок бўлди
Кучли ёмғирдан кейин бедарак йўқолганларни қидириш давом этмоқда.

Колумбиянинг Меделин шаҳри маъмурияти 24 июн куни кучли ёмғирдан кейин содир бўлган кўчки қурбонлари сони 16 кишига етганини маълум қилди. Камида саккиз киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Мэрия маълум қилишича, янги жасадлар кучли ёмғирлар кўчкига сабаб бўлган Белло ва Алтос-де-Ориенте туманларида топилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 50 га яқин уй зарар кўрган. Қутқарув ишлари узлуксиз давом этмоқда.
Шунингдек, сув тошқинидан жабр кўрган 971 киши шаҳар бошпаналарига жойлаштирилиб, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинди.
Колумбияда март ойидан бери давом этаётган кучли ёмғирлар мамлакатнинг турли минтақаларида қурбонлар ва жиддий вайронагарчиликларга сабаб бўлди.
Мавзуга оид

20:21 / 10.07.2025
Ҳиндистонда ит 67 кишини кўчкидан қутқариб қолди

16:02 / 08.06.2025
Колумбияда сайловолди митингида чиқиш қилаётган сенаторга суиқасд уюштирилди — видео

15:50 / 30.05.2025
Муз кўчкиси Алп тоғларидаги қишлоқни яксон қилди. Табиий офатдан олдинги ва кейинги суратлар

00:35 / 07.05.2025