Жаҳон | 17:05 / 30.06.2025
5206
2 дақиқада ўқилади

Хитой блэкаут келтириб чиқарадиган қурол яратганини эълон қилди

Бомба ердаги транспорт воситасидан учирилади ва ҳавода портлаб, душман электр тармоқларини ишдан чиқаради.

Фото: South China Morning Post

Хитой 10 минг м² майдонда электр таъминоти тизимларини ўчиришга қодир қуролни ишлаб чиқди. Кўринишидан, бу электр станциялари ва электр узатиш линияларини ўчириб қўйиши (блэкаут) мумкин бўлган янги турдаги графит бомбаси, деб ёзди The South China Morning Post (SCMP).

Янги қурилма ҳақидаги видеоролик мамлакат Марказий телевидениесида намойиш этилди. Бомба ердаги транспорт воситасидан учирилади, кейин у ҳавода портловчи 90 та цилиндрсимон ўқ-дориларни чиқаради ва юқори волтли тармоқларда қисқа туташувларга олиб келадиган ингичка углерод ипларини қолдиради.

Қуролнинг зарба масофаси 290 километр, жанговар каллакнинг оғирлиги эса 490 килограммни ташкил қилади. Бомбанинг тўлиқ техник хусусиятлар ошкор этилмаган.

Аввалроқ, Хитой технологик ўзгаришларга мослашувчанлик ва урушнинг янги усулларини намойиш қилиб, мамлакат «келажакдаги урушларда ғалаба қозона олишини» исботлашга ваъда берган эди.

Айрим ишланмалар, жумладан, ақлли дронлар ва гипертовушли қуроллар 3 сентябр куни Пекинда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги шарафига ўтказиладиган парадда намойиш этилади. Тадбирда киберқўшинлар ва электрон уруш кучлари ҳам иштирок этади.

Мавзуга оид