Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Колумбияда 6 та маймунни божхонадан иштонларига яшириб олиб ўтишга уринган шахслар ушланди
Маймунлар тинчлантирувчи дори воситалари таъсирида бўлган. Уларда сувсизланиш, тўйиб овқатланмаслик ва шафқатсизларча муносабатга учраганлик белгилари аниқланган.

Фото: Daily Star
Колумбияда олтита маймун боласини ички кийимлари орасига яширган ҳолда мамлакатдан олиб чиқишга уринган шахслар қўлга олинди, деб хабар беради Daily Star.
Қайд этилишича, 3 май куни Хосе Мария Кордова номидаги аэропорт хавфсизлик хизмати ходимлари текширув вақтида ноқонуний равишда ҳайвонларни олиб чиқмоқчи бўлган эркак ва аёлни пайқаб қолган.
Уларнинг ёнидан иккита капуцин ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган тўртта тамарин топилган. Ҳайвонлар тиббий кўрикдан ўтказиш ва реабилитация қилиш учун зудлик билан Корнер марказига олиб борилган.
Колумбия расмийларининг маълумотларига кўра, маймунлар тинчлантирувчи дори воситалари таъсирида бўлган. Уларда сувсизланиш, тўйиб овқатланмаслик ва шафқатсизларча муносабатга учраганлик белгилари аниқланган. Приматлар мато қопларга ўралиб, оёқлар орасига яширилган — бу эса уларнинг аҳволини янада ёмонлаштирган.
Қайси миллатга мансублиги ошкор этилмаган жуфтлик Доминиканга учиши керак бўлган. Улар ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш, ёввойи турлар савдоси ва табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланишда айбланмоқда.
«Фауна эркинликда қолиши керак. Биз бундай жиноятлар сони ошишига йўл қўймаймиз», — дейди Cornare табиатни муҳофаза қилиш ташкилоти директори Хавер Валенсия Гонсалес.
Тавсия этамиз
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” компанияси “Yoz, shoshma!” акциясини эълон қилади
Ўзбекистон | 09:00
-
Қуёшда қолган ичимликлар гормонал бузилиш ва бошқа хавфли касалликларни юзага келтириши мумкин
Соғлом ҳаёт | 13:02
-
Булоқбоши туманидаги каналга нефт оқиб кетди
Ўзбекистон | 12:29
-
Ўзбекистон ва Airbus ҳаво кемалари паркини кенгайтиришга келишиб олди
Ўзбекистон | 12:11
Мавзуга оид

07:51 / 28.06.2025
Колумбияда юз берган кўчки оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

16:02 / 08.06.2025
Колумбияда сайловолди митингида чиқиш қилаётган сенаторга суиқасд уюштирилди — видео

22:36 / 24.04.2025
Кокаинни қонунийлаштиришга чақирган Колумбия президенти гиёҳванд моддаларга қарамликда айбланди

00:05 / 18.04.2025