Зеленский Трампнинг Туркиядаги учрашувда иштирок этишини қўллаб-қувватлади
Украина президенти америкалик ҳамкасбини 15 май куни Истанбулда Россия вакиллари билан бўладиган музокараларда кўришни истайди ва Россия раҳбари бу учрашувдан қочмаслигига умид қилмоқда.

Фото: Danylo Antoniuk/Ukrinform/Avalon/Photoshot/picture alliance
Украина президенти Володимир Зеленский АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украина ва Россия делегациялари ўртасида 15 май куни Истанбулда бўлиб ўтиши мумкин бўлган тўғридан тўғри музокараларида қатнашиш ғоясини тўғри деб ҳисоблайди. «Албатта, Украинада ҳаммамиз президент Трамп биз билан бирга бўлишини истардик — Туркиядаги ушбу учрашувда. Бу тўғри фикр. Биз кўп нарсани ўзгартиришимиз мумкин», деб ёзди Зеленский 12 май, душанба куни кечқурун Telegramʼда.
У аввалроқ АҚШ президентининг «тўлиқ ва сўзсиз ўт очишни тўхтатиш» ва Россия президенти Владимир Путин билан тўғридан тўғри музокаралар олиб бориш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлаганини эслатди. «Учрашувга тайёр эканлигимни очиқ айтдим. Туркияда бўламан. Руслар бу учрашувдан қочмайдилар, деб умид қиламан», — дея таъкидлади Украина раҳбари. Унинг сўзларига кўра, Украина «ўз тарафидан сукут сақлашга тайёр».
Путин 15 май куни Туркияда Украина билан «олдиндан ҳеч қандай шартларсиз» тўғридан тўғри музокаралар ўтказишни таклиф қилган, шу билан бирга Европа давлатлари ва АҚШнинг 30 кунлик сулҳ эълон қилиш ҳақидаги чақириқларига эътибор бермаган. Зеленский Истанбулда Путин билан бевосита музокараларга тайёр эканлигини айтди. «Мен Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман. Шахсан ўзим. Умид қиламанки, бу сафар россияликлар буни қила олмаслигига сабаб изламайдилар», — деди у аввалроқ. Кремль бу хабарга жавоб бермади. Айни пайтда Трамп эҳтимолий музокаралар куни Истанбулга шахсан учиб кетиши мумкинлигини тан олди.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel”дан “CHILLA SALE” — фақат 1-2 июл кунлари 50%гача чегирма!
Жамият | 19:00
-
Полша снаряд ишлаб чиқаришни 5 бараварга оширади
Жаҳон | 23:22
-
Қашқадарёдаги иккита дўконда ёнғин чиқди
Жаҳон | 23:00
-
Британияда ChatGPT туфайли энди иш бошлаётган ходимларга нисбатан талаб тушиб кетди
Жаҳон | 22:57
Мавзуга оид

17:54
Нетаняҳу Ғазода устуворликни гаровдагиларга қаратишни бошлади. Трамп Ҳамас билан «битим» талаб қилмоқда

13:44
Эрон билвосита Трампга ўлим билан таҳдид қилди

07:40
Трамп Нетаняҳуга қарши коррупция айбловини олиб ташлашга чақирди

22:01 / 29.06.2025