Жаҳон | 23:00 / 30.06.2025
2752
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёдаги иккита дўконда ёнғин чиқди

Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбар ходимлари чиққан. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида рўй берган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, 30 июн соат 20:50да Шахрисабз шаҳар, Кеш МФЙ, Ипак йўли кўчасида жойлашган иккита дўконда (қандолат ва қуруқ мевалар) ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган ва ёнғинни ўчирган.

Ёнғин натижасида дўконларнинг тахминан 30 метр квадрат майдонда том ва ички қисми ёнган. Дўконлар бозор ҳудудида эмас.

Ёнғин оқибатида тан жарохати олган фуқаролар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

«Воқеа жойига шаҳар ФВБ раҳбар ходимлари чиққан. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда», — дейилади хабарда.

Мавзуга оид