Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп TikTok учун харидорлар топганини маълум қилди
АҚШ президенти савдони амалга ошириш учун Хитой раисининг розилиги талаб этилишини айтди.

Фото: Anadolu via Getty Images
Доналд Трамп TikTok учун «жуда бой инсонлар гуруҳи»дан иборат харидорлар топгани ва сотув амалга оширилиши учун ХХР раиси Си Жинпингнинг розилиги талаб этилишини маълум қилди.
«Айтганча, бизда TikTok учун харидор бор. Ўйлашимча, менга Хитойнинг розилиги керак ва раис Си афтидан, буни амалга оширади», — дейди Трамп Fox News бошловчисига.
Апрель бошларида эса Трамп ушбу муддатни яна 75 кунга узайтирди. АҚШ президентининг сўзларига кўра, унинг маъмурияти «TikTokʼни қутқариш бўйича битим устида тинмай ишлаяпти».
Трамп бошқа ҳеч қандай тафсилотларни ошкор этмади. Шунингдек, у харидорлар исмини ҳам айтмай, бу ҳақда «тахминан икки ҳафтадан кейин» маълумот беришини билдирган.
2024 йил баҳорда АҚШ вакиллар палатаси TikTok Хитойнинг ByteDance компаниясидан ажратилмаса, мамлакатда ушбу ижтимоий тармоқни тақиқлаш имконини берадиган қонунни маъқуллаган эди. Конгрессменларнинг ҳисоблашича, TikTok миллий хавфсизликка таҳдид уйғотади, чунки Хитой ҳукумати ByteDance’ни илованинг америкалик фойдаланувчиларига оид маълумотларни беришга мажбурлаши мумкин. Апрел ойида ҳужжат АҚШ президенти Жо Байден томонидан имзоланган, январ ойида, Трамп инаугурациясидан олдин эса АҚШ Олий суди мазкур қонунни қўллаб-қувватлаган эди.
20 январ куни ўтказилган инаугурациядан кейин Трамп АҚШ бош прокурорига қонуннинг кучга киришини 75 кунга кечиктиришни буюрди. У TikTok ўз акцияларининг 50 фоизини Америка компанияларига топширса, АҚШ ҳудудидаги фаолиятини давом эттириши мумкинлигини маълум қилган эди.
Апрел бошларида эса Трамп ушбу муддатни яна 75 кунга узайтирди. АҚШ президентининг сўзларига кўра, унинг маъмурияти «TikTokʼни қутқариш бўйича битим устида тинмай ишлаяпти».
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Ўзбекистонда аҳолининг сувдан қанча қарзи борлиги айтилди
Ўзбекистон | 11:49
-
Бухорода кадастр филиали бош мутахассиси ушланди
Жамият | 11:22
-
ССВ тизимида уч турдаги коррупцион жиноят кўп учраяпти
Ўзбекистон | 11:04
Мавзуга оид

08:17
Трамп мис импортига 50 фоизлик божлар қачон жорий этилишини айтди

19:55 / 11.07.2025
Суд Трампнинг туғилиш ҳолати бўйича АҚШ фуқаролигини беришни чеклашга оид фармонини блоклади

14:49 / 11.07.2025
Трамп Россия бўйича «муҳим баёнот» беришини айтди

14:46 / 11.07.2025