Зеленский Путин таклиф қилган 3 кунлик сулҳни рад этиб, 30 кунлик оташкесимга чақирди
Украина президенти россиялик ҳамкасбининг ташаббусини «катта саҳна спектакли» деб атади. Унинг айтишича, Украина 9 май куни бўлиб ўтадиган парадда Путинга «худди изоляциядан чиқиб қолгандек иллюзияни яратишда» ёрдам бермоқчи эмас.

Фото: Getty images
Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путиннинг 8-11 май кунлари вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини рад этди. Унинг сўзларига кўра, Киев 7 майдан бошлаб ўт очишни тўхтатиш режимига 3 эмас, балки 30 кунга тайёр, деб хабар берди BBC.
«Бу катта саҳна спектакли», деди Зеленский Кремль ташаббусини изоҳлар экан.
Унинг таъкидлашича, Украина 9 май куни бўлиб ўтадиган парадда Путинга «худди изоляциядан чиқиб қолгандек иллюзияни яратишда» ёрдам бермоқчи эмас.
«9 май куни Путинга худди изоляциядан чиққандек таассурот қолдириши учун ҳеч ким ёрдам бермайди», деб қўшимча қилди Зеленский.
Украина раҳбари, шунингдек, Киев Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш учун Москвага ташриф буюришга қарор қилган хорижий давлат раҳбарларининг хавфсизлигини кафолатлай олмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, хавфсизликни таъминлаш Россия томонининг зиммасида.
Аввалроқ, 28 апрель куни Путин 8 майга ўтар кечасидан 11 майга ўтар кечасигача ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш режасини маълум қилган эди. Бунга жавобан Украина томони ўт очишни зудлик билан тўхтатишни таклиф қилди.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон Қатардаги АҚШ базасига ҳужум қилди
Жаҳон | 03:43
-
Tesla Техасда роботакси сервисини ишга туширди
Фан-техника | 01:37
-
АҚШ DeepSeek сунъий интеллект чатботини Хитой армиясига ёрдам беришда айблади
Жаҳон | 00:24
-
Президент администрациясининг қатор ходимлари лавозимдан озод этилди
Ўзбекистон | 23:33 / 23.06.2025
Мавзуга оид

13:00 / 23.06.2025
Россияда украин тили мактаб дастуридан чиқариб ташланди

12:30 / 23.06.2025
Россиянинг Киев ва минтақага ҳужуми оқибатида олти киши ҳалок бўлди

20:40 / 22.06.2025
Зеленский Қрим сабаб янги санкциялар жорий этди

10:57 / 22.06.2025