Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг Киев ва минтақага ҳужуми оқибатида олти киши ҳалок бўлди
Киев ва минтақа 23 июнга ўтар кечаси Россия Федерациясининг Украинага уюштирган оммавий ҳужуми асосий ҳудудига айланди. Киевда беш киши, Белоцерковский туманида бир аёл ҳалок бўлди.

Фото: Украина Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати
23 июн, душанбага ўтар кечаси Киев вилоятининг Белоцерковский туманида Россиянинг Украина пойтахти ва вилоятига уюштирган ҳужуми оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Киев вилояти ҳарбий маъмурияти (КВҲМ) раҳбари Николай Калашник Telegramʼда ёзди.
«Афсуски, Белоцерковский туманида душман ҳужуми натижасида 1957 йилда туғилган аёл олган жароҳатидан ҳалок бўлди», — дейилади унинг постида. Бундан ташқари, Белоцерковский туманида хусусий уйлар ва кўп қаватли уй зарар кўрган, тиббиёт муассасаси жойлашган меҳмонхона биноси вайрон бўлган.
Бориспол туманидаги иккита хусусий уйда ёнғин содир бўлди, дея хабар беради Калашник постида. Буча туманида тўртта хусусий бино ва учта автомашинага зарар етган.
Украина пойтахти мэри Виталий Кличконинг маълум қилишича, Киевга қилинган ҳужум оқибатида беш киши ҳалок бўлган, 19 киши жароҳатланган. 10 киши, жумладан, икки бола ва ҳомиладор аёл қутқариб қолинди.
Украина матбуотига кўра, Россиянинг Украинага учувчисиз учоқлар, баллистик ва қанотли ракеталар ёрдамида қилган ҳужуми деярли тун бўйи давом этган. Шу билан бирга, Россия дронлари ва ракеталари учун асосий ҳудудлардан бири Киев ва Киев вилояти бўлди.
Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти (КШҲМ) ва шаҳар мэри Виталий Кличко маълумотларига кўра, Россия Федерациясининг Святошин туманидаги тунги ҳужуми натижасида икки эркак: 56 ва 61 ёшли шахслар жабрланган. Улар касалхонага ётқизилган. «Святошин» метро бекати инфратузилмаси шикастланган, чиқишлардан бири вақтинча ёпилган.
Украина пойтахтининг Шевченко туманида беш қаватли бинонинг кириш қисми вайрон бўлди. Вайроналар остида одамлар бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда.
Киевнинг айрим ҳудудларида ёнғинлар содир бўлди, автомобиллар ва фуқаролик инфратузилмаси зарар кўрди. Хусусан, Соломенский туманида бизнес маркази ва таълим муассасаси зарар кўрди. «Кўп сонли ойналар синган», дейилади КШҲМ постида. Дарницкий туманида, ушбу маълумотларга кўра, икки қаватли турар жой биноси шикастланган. Деснянский туманида турар жой биноси ҳовлисида портлашдан чуқурлик пайдо бўлди. Голосеевский туманида иккита машина ва бизнес марказига зарар етказилган.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эскалаторлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент тасдиқланади
Ўзбекистон | 15:05
-
Айрим ҳолатларда хавфли пиротехникадан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:00
-
Экологик хавфлилик тоифалари 3 тоифага қисқартирилди
Ўзбекистон | 14:47
-
АҚШда ёш болалар ўртасида никотин билан заҳарланиш сони кескин ошди
Жаҳон | 14:39
Мавзуга оид

12:04
Россияда диверсия иши бўйича судланган 13 кишидан 3 нафарининг муддати қисқартирилди

11:27
Путиннинг маслаҳатчиси: АҚШ билан мулоқот давом этади

11:20
Россия думаси «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунчиликни яна кучайтирмоқда

11:15