Жаҳон | 13:00 / 23.06.2025
1521
2 дақиқада ўқилади

Россияда украин тили мактаб дастуридан чиқариб ташланди

Россия таълим вазирлиги мактаб ўқув дастурига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги буйруғини эълон қилди, у ўрта мактабларда ўқув дастуридан украин тилини олиб ташлашни ўз ичига олади.

Фото: Петр Сивков / ТАСС

Россия Таълим вазирлиги украин тилини федерал умумий таълим дастуридан (ФООП) чиқариб ташлади. Ушбу қоида 22 июн, якшанба куни «Коммерсант» эътиборини тортган бошланғич, асосий ва ўрта умумий таълим дастурларига ўзгартиришлар тўғрисидаги 200 саҳифалик буйруқда келтирилган.

Нашр таъкидлаганидек, вазирлик барча таълим даражасидаги миллий республикалар мактабларида она тилини ўқитишга бағишланган блокдан украин тилини чиқариб ташлашни режалаштирмоқда. Қарор «дунёдаги ўзгарган геосиёсий вазият» муносабати билан қабул қилинди, дейилади ҳужжат тушунтириш хатида.

Идора маълумотларига кўра, 2023-2024 ўқув йилида Украинанинг Россия томонидан эгаллаб олинган Запорижжя ва Херсон вилоятларидагина украин тили она тили сифатида ўқитилди. Бундан ташқари, ота-оналарнинг баёнотларига кўра, ўша ўқув йилида Қрим, Донецк ва Луҳанск вилоятларида, шунингдек, Бошқирдистон Республикасида украин тили ўқитилган.

Мактаб таълими дастуридаги яна бир ўзгариш – умумтаълим мактабларида агротехнологик синфлар ташкил этиш имконияти, деб ёзади «Коммерсант».

Мавзуга оид