Путин 9 май куни Украинада ўт очиш тўхтатилишини эълон қилди
Қисқа оташкесим 7-10 май кунларига белгиланди. Кремль Украинани «бундан ўрнак олишга» чақирди.

Фото: kremlin.ru
Россия қўшинлари Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан 7-10 май кунлари барча ҳарбий операцияларни тўхтатади. Бу ҳақда Кремль маълум қилди.
«Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони Владимир Путиннинг қарори билан, инсонпарварлик нуқтаи назаридан, Ғалабанинг 80 йиллиги кунларида - 7-8 май ярим тундан 10-11 май ярим тунгача - Россия томони ўт очишни тўхтатишни эълон қилади», дейилади баёнотда.
Кремль Украина «бундан ўрнак олиши керак», деб ҳисоблайди. Бироқ баёнотда қайд этилишича, агар ўт очишни тўхтатиш режими Украина томонидан бузилса, Россия Қуролли кучлари «адекват ва самарали жавоб қайтаради».
Россия томони Украина инқирозининг асл сабабларини бартараф этишга ва халқаро ҳамкорлар билан конструктив ҳамкорлик қилишга қаратилган дастлабки шартларсиз тинчлик музокараларига тайёрлигини яна бир бор эълон қилди.
Аввалроқ, Владимир Путин насронийларнинг Пасха байрами кунлари ўт очиш режимини тўхтатган эди. Украина ҳам бу қарорни қўллаб-қувватлади. Бироқ, кейинчалик томонлар бир-бирини ўт очишни тўхтатиш режимини бузганликда кўп марта айблади.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон Қатардаги АҚШ базасига ҳужум қилди
Жаҳон | 03:43
-
Tesla Техасда роботакси сервисини ишга туширди
Фан-техника | 01:37
-
АҚШ DeepSeek сунъий интеллект чатботини Хитой армиясига ёрдам беришда айблади
Жаҳон | 00:24
-
Президент администрациясининг қатор ходимлари лавозимдан озод этилди
Ўзбекистон | 23:33 / 23.06.2025
Мавзуга оид

21:41 / 23.06.2025
«Крокус»даги теракт бўйича тергов иши якунланди

20:22 / 23.06.2025
Россияда мигрантлар учун рус тили имтиҳони қийинлаштирилди

18:39 / 23.06.2025
Африкадаги вагнерчилар каннибализмда айбланмоқда

16:27 / 23.06.2025