Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрантлар учун рус тили имтиҳони қийинлаштирилди
Рус тилидан тинглаш ва нутқ бўйича билимни баҳоловчи топшириқлар сони оширилади. Ўзгаришлар 10 июлдан кучга киради.

Фото: Медиасток.рф
Россияда ишлаш ва яшаш рухсатномаси учун ариза топширган чет эл фуқаролари учун имтиҳонларда тинглаш ва нутқ топшириқларини бажариш талаблари ўзгаради, деб хабар берди «Интерфакс» «Рособрнадзор» матбуот хизматига таяниб.
«Рус тили, Россия тарихи ва Россия қонунчилиги асослари бўйича имтиҳонларда тинглаш ва нутқ топшириқларини бажаришга қўйиладиган талаблар ўзгаради», дейилади хабарда.
Хусусан, ишлаш учун рухсатнома ёки патент олиш учун имтиҳонда тинглаш топшириқлари сони оширилди; энди иккита ўрнига тўртта шундай вазифа бўлади. Имтиҳондан муваффақиятли ўтиш учун «Тинглаш» бўлимида тўпланиши керак бўлган мажбурий балларни белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Тинглаш ва нутқ бўлимлари учун ҳам мажбурий баллар ўрнатилди, улар вақтинчалик яшаш учун рухсатнома ёки Россияда яшаш учун рухсат олиш бўйича имтиҳондан муваффақиятли ўтиш учун тўпланиши керак.
«Ўзгартиришлар имтиҳонларни ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида, шунингдек, чет эл фуқаролари ва вояга етган чет эл фуқароларининг фарзандларини баҳолаш тартиб-таомилларини ўтказишга ёндашувларни синхронлаштириш мақсадида киритилди», дейилади хабарда.
Бундан ташқари, имтиҳонни ўтказиш бўйича топшириқлар банкини тизимли равишда ишлаб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 2025 йил 23 июндан бошлаб банкда имтиҳонларни ўтказиш бўйича топшириқлар сони икки баробарга оширилади.
«Рособрнадзор» хабарига кўра, имтиҳон ўтказувчи давлат муассасалари томонидан янги талабларга мувофиқ имтиҳон ўтказиш ва янгиланган топшириқлар банкидан фойдаланиш 2025 йил 10 июлдан бошланади.
«Ушбу чора-тадбирлар рус тилини билиш даражаси бўйича тест синовлари натижаларининг холислигини ошириш ҳамда Россияда яшаш ва ишлашни хоҳловчи хорижий фуқароларни бу тилни ўрганишга рағбатлантиришга қаратилган», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қозонда қурол «қайнади», Трампнинг оҳанги ўзгарди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 16:06
-
FT: Пентагон Тайван масаласида Австралия ва Японияга босим ўтказмоқда
Жаҳон | 15:50
-
Фарғонада танишини уриб кетган ҳайдовчи қасддан одам ўлдиришда айбланмоқда
Ўзбекистон | 15:48
-
Эрон президенти Исроилнинг июн ойидаги ҳужумида яраланган — Fars
Жаҳон | 15:28
Мавзуга оид

23:38 / 12.07.2025
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица

21:38 / 12.07.2025
Лавров Шимолий Кореяда Ким Чен Ин билан учрашди

20:08 / 12.07.2025
Путин Эронга уранни бойитишни тўлиқ тўхтатишни таклиф қилди – ОАВ

16:30 / 12.07.2025