Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
Энди амриликка кираётган барча шахслар тасдиқланган санитария протоколларига риоя қилишлари ва ўз соғлиғи ҳолати ҳақида ишончли маълумот тақдим этишлари шарт.

Фото: Gulf News
Дубай ҳукумати соғлиқни сақлаш соҳасида аҳоли ҳамда меҳмонлар саломатлиги ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган янги қонунни қабул қилди. Бу борадаги тегишли ҳужжат БАА бош вазири, Дубай амири шайх Муҳаммад ибн Рашид Ол Мактум томонидан имзоланди.
Янги қонунга кўра, Дубай амирлигига кираётган барча шахслар тасдиқланган санитария протоколларига риоя қилишлари ва ўз соғлиғи ҳолати ҳақида ишончли маълумот тақдим этишлари шарт. Хусусан, юқумли касалликларга чалинган ёки уларга гумон қилинган шахсларга алоҳида эътибор қаратилади.
Шундай қилиб, туристлар юқумли касаллик аломатлари пайдо бўлганда дарҳол бу ҳақида хабар беришлари, ниқоб тақишлари ва ижтимоий масофани сақлашлари шарт. Қонун, шунингдек, тиббиёт муассасалари ва аҳолига ҳам қатъий мажбуриятлар юклайди.
Дубайда яшовчи фуқароларга юқумли касалликка чалинган ёки шундай гумон қилинган тақдирда касалликни яшириш, шунингдек, Дубай соғлиқни сақлаш бошқармасининг рухсатисиз яшаш жойини тарк этиш тақиқланади (фақат тиббиёт муассасаларига бориш бундан мустасно).
Улар мажбурий тартибда бошқа инсонлар билан алоқани чеклашлари ва тиббиёт ходимлар ҳамда ваколатли органларнинг кўрсатмаларига риоя қилишлари шарт. Янги қонунда профилактика, жамоатчиликни хабардор қилиш ва аҳолини санитария меъёрларига риоя этишга жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Қонун расман эълон қилинган кундан 90 кун ўтиб кучга киради. У илгари қабул қилинган ва ушбу қонунга зид бўлган барча меъёрий ҳужжатларни бекор қилади ҳамда давлат ва хусусий секторлар ўртасида фаол ҳамкорликни талаб этади.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Tesla Техасда роботакси сервисини ишга туширди
Фан-техника | 01:37
-
АҚШ DeepSeek сунъий интеллект чатботини Хитой армиясига ёрдам беришда айблади
Жаҳон | 00:24
-
Президент администрациясининг қатор ходимлари лавозимдан озод этилди
Ўзбекистон | 23:33 / 23.06.2025
-
Эрон АҚШнинг Қатардаги базаларига ракета зарбаларини берди
Жаҳон | 22:55 / 23.06.2025
Мавзуга оид

21:38 / 16.06.2025
Дубайда апрел ойидаги жанжал оқибатида икки ўзбекистонлик вафот этгани маълум бўлди

08:39 / 15.06.2025
Эрондаги чекловлар сабабли Дубай ва Шарм аш-Шайхга авиарейслар жадвали ўзгартирилди

17:05 / 14.06.2025
Дубайдаги 77 қаватли бинода ёнғин: қарийб 4 минг киши эвакуация қилинди

14:36 / 25.04.2025