Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрондаги чекловлар сабабли Дубай ва Шарм аш-Шайхга авиарейслар жадвали ўзгартирилди
Uzbekistan Airways Тошкентдан Тел-Авивга парвозларни июн ойи охиригача тўхтатди ҳамда Дубай ва Шарм аль Шайхга парвозлар жадвалига ўзгартириш киритди. Qanot Sharq ва Air Samarkand ҳам Тел-Авивга энг яқин рейсларни бекор қилди. Centrum Air Тошкент-Дубай йўналишини ўзгартирди.

Uzbekistan Airways Тошкентдан Дубай ва Шарм аш-Шайх йўналишларида қатновчи рейслар бўйича муҳим ахборот билан чиқди.
Эрон ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича жорий этилган чекловлар сабабли Uzbekistan Airways 2025 йил 15 июндан 30 июнгача Тошкент–Дубай ва Тошкент–Шарм аш-Шайх йўналишларидаги рейслар жадвалига ўзгартиришлар киритади:
HY333/334 рейслари:
- Тошкентдан учиш — 07:35, Дубайга етиб келиш — 11:00
- Дубайдан учиш — 12:30, Тошкентга етиб келиш — 17:30
HY341/342 рейслари (сешанба кунлари):
- Тошкентдан учиш — 08:50, Шарм аш-Шайхга етиб келиш — 13:20
- Шарм аш-Шайхдан учиш — 14:50, Тошкентга етиб келиш — 22:30
HY341/342 рейслари (чоршанба ва якшанба кунлари):
- Тошкентдан учиш — 08:35, Шарм аш-Шайхга етиб келиш — 13:05
- Шарм аш-Шайхдан учиш — 14:35, Тошкентга етиб келиш — 22:15
Бундан ташқари, Uzbekistan Airways 16 июндан 30 июнгача Тошкент – Тел Авив – Тошкент йўналиши бўйича парвозларни тўхтатишга мажбур бўлганини маълум қилди. Бу Тел-Авивдаги Бен-Гурион аэропорти ёпилиши билан боғлиқ.
Centrum Air Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши муносабати билан Тошкент – Дубай йўналиши бўйича парвоз йўналиши ўзгаргани ҳақида хабар берган.
Qanot Sharq компанияси 14 ва 15 июн кунлари Тел Авивга парвозлар бекор қилингани ҳақида хабар берди, Air Samarkand 15 июн куни Самарқанддан Тель Авивга парвозни бекор қилди.
Uzbekistan Airports маълумотларига кўра, хорижий авиакомпаниялар ҳам Тошкентга бир нечта рейсларни бекор қилган:
- FlyDubai авиакомпаниясининг Дубай — Тошкент — Дубай йўналиши бўйича FZ-1945/1946 рейслари;
- Air Arabia авиакомпаниясининг Шаржа — Тошкент — Шаржа йўналиши бўйича G9−270/271 рейслари;
- «Asia Union» авиакомпаниясининг Тошкент — Мадина — Тошкент йўналиши бўйича 7q-141/142 рейслари.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Меҳнатларим ҳавога учяпти” — Тўрақўрғонда боғ яратган тадбиркорнинг ери олиб қўйиляпти
Жамият | 11:57
-
🔴 LIVE: Трампнинг ултиматуми: реал огоҳлантиришми ёки пуч таҳдид?
Жаҳон | 11:29
-
Мерц Трампнинг Украина учун қурол бўйича ташаббусини олқишлади
Жаҳон | 11:09
-
Тошкент вилоятида сифатсиз бензин сотган заправкага нисбатан чора кўрилди
Жамият | 11:06
Мавзуга оид

09:45
Россия Axios'нинг Путиннинг Эрон бўйича позицияси ҳақидаги маълумотини рад этди

22:28 / 13.07.2025
Эрон президенти Исроилнинг июн ойидаги ҳужумида яраланган — Fars

20:08 / 12.07.2025
Путин Эронга уранни бойитишни тўлиқ тўхтатишни таклиф қилди – ОАВ

01:29 / 12.07.2025