21 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Мукофотга сазовор бўлган чемпионлар, Андижон шаҳрига янги ҳоким, Самарқандга келаётган Италия бош вазири, Бухорода ички ишларда ишдан олишлар — ўтган кун давомида Kun.uz’да ёритилган долзарб ва муҳим Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.

Президент чемпион футболчиларни табриклади ва мукофотлади
Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида ғолиб чиққан Ўзбекистон жамоаси аъзоларига табрик йўллади.
«Сизлар каби навқирон, азм-у шижоатли ёшларимизнинг бутун турнир давомида биронта ҳам мағлубиятга учрамасдан, рекорд натижа кўрсатиб, жонажон Ватанимиз шарафини мардона ҳимоя қилганлари, ҳеч шубҳасиз, миллий футболимиз тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган шонли воқеа десак, тўғри бўлади.
Сизлар ушбу ғалабадан руҳланиб, шу йил ноябр ойида Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ҳам Осиёнинг ғолиб жамоаси сифатида муносиб иштирок этасиз деб ишонаман», — дейилади президент табригида.
Шунингдек президент фармони асосида Ўзбекистон U17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан;
Ўзбекистон U17 терма жамоасининг 23 нафар футболчилари — «Келажак бунёдкори» медали билан;
«Спорт» телеканали шарҳловчилари Отабек Жўраев ва Ориф Толипов — «Шуҳрат» медали билан мукофотланишди.
Шунингдек, футболчиларга (уларнинг оталари учун) Cobalt, мураббийларга эса Tracker автомобиллари берилди.
Андижонга янги шаҳар ҳокими тайинланди
Андижон шаҳри ҳокими алмашди. 19 апрел куни шаҳар раҳбари бўлиб ишлаб келган Ғофуржон Абдураҳмонов ишдан бўшаш тўғрисидаги аризасини тақдим этган, вилоят ҳокимлиги унинг аризасини қабул қилди.
Унинг ўрнига Избоскан тумани ҳокими лавозимида ишлаган Каримов Элёрбек Раҳматиллаевич Андижон шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
Янги ҳоким 1986 йилда Избоскан туманида туғилган, 2008 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган.
Элёрбек Каримов молия ва инвестиция соҳаларида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2023 йил декабридан буён эса Избоскан тумани ҳокими сифатида фаолият юритган.
Ғофуржон Абдураҳмоновнинг ишдан кетиш сабаби расман очиқланмаган. Daryo.uz манбасига кўра, шаҳар бандлик бўлими раҳбарининг иш жойида психотроп модда истеъмол қилгани бу қарорга туртки бўлган бўлиши мумкин.
Жоржиа Мелони Самарқандга ташриф буюради
Италия бош вазири Жоржиа Мелони 25–26 апрел кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Италия ҳукумати расмий сайти орқали маълум қилди. Учрашувлар Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.
Ташриф давомида икки томонлама алоқалар, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва инвестициявий лойиҳалар бўйича музокаралар ўтказилиши кутилмоқда. Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги сиёсий мулоқот ва таълим соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама этилиши мумкин.
Мелонининг Ўзбекистонга ташрифи Қозоғистонга сафаридан бир кун олдин амалга ошмоқда. 26–27 апрел кунлари у Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашади.
27 апрел куни эса Остона шаҳрида илк марта «Марказий Осиё–Италия» саммити бўлиб ўтади. Унда Марказий Осиё давлатлари ва Италия ўртасидаги стратегик шериклик масалалари муҳокама қилинади.
Бухорода ички ишлардаги ишдан олишлар
Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов Бухоро вилоятида ўтказилган комплекс инспекторлик текшируви натижалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Унда жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартиби, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва фуқаролар мурожаатларига муносабат танқидий муҳокама қилинди.
Текширув натижаларига кўра, хизматда жиддий камчиликларга йўл қўйган Бухоро вилояти ИИБ ва туманларида фаолият юритган қатор раҳбарлар ишдан олинди. Улар орасида вилоят ИИБ тергов бошқармаси ва ҳуқуқий статистика раҳбарлари, Ғиждувон ва Когон туманлари ҳамда Бухоро шаҳридаги ИИБ масъуллари бор.
Шунингдек, яна бир нечта раҳбарга интизомий жазо тайинланди. Йиғилишда аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Моддий-техник таъминот ва хизмат сифатини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Расул Кушербаев ИИБга чақирилди
Собиқ депутат Расул Кушербаев 19 апрел куни Янгийўл тумани ИИБга чақирилди. Унинг сўзларига кўра, телефони «иш учун аҳамияти бўлмаса-да» олиб қўйилган. Тошкент вилояти Ички ишлар Бош бошқармаси ҳолатга изоҳ бериб, Расул Кушербаев фуқаро аризаси асосида чақирилганини маълум қилди.
Аризада у ижтимоий тармоқларда ҳақорат қилувчи пост қолдиргани баён қилинган. Терговга қадар текширув доирасида Кушербаев қонунда белгиланган тартибда сўроқ қилинган, телефони эса Жиноят-процессуал кодексининг 157 ва 159-моддалари асосида кўздан кечирилган.
Кушербаевнинг билдиришича, ижтимоий тармоқда қолдирилган танқидий фикри юзасидан кимдир ўзини ҳақоратланган деб ҳисоблаб, ариза ёзган. У телефони ички ишлар ходимлари томонидан олиб қўйилишини асоссиз деб ҳисобламоқда.
ИИББ эса барча ҳаракатлар қонуний асосда амалга оширилаётганини қайд этди ва жамоатчиликни асоссиз маълумот тарқатмасликка чақирди.
Ҳарорат 33 даражагача кўтарилади
Ўзбекистонда бу ҳафта ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади. Ўзгидромет маълумотига кўра, дам олиш кунларида кузатилган салқинликдан сўнг, душанба ва сешанба кунлари айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Бошқа кунларда об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз кечади.
21 апрелда ҳаво +20…+25 даража бўлиши кутилмоқда. Иш ҳафтаси охирига келиб ҳарорат +25…+30 даражага, айрим жойларда +31…+33 даражагача кўтарилади. 24–25 апрел кунлари шамол тезлиги сониясига 13–18 метргача кучайиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини хавфи сақланиб қолмоқда.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Афсонавий Аланяга бориш энди осон: Тошкент–Аланя йўналишида тўғридан тўғри рейс йўлга қўйилди
Жамият | 20:42
-
Зеленский Украинанинг Оттава конвенциясидан чиқишни маъқуллади
Жаҳон | 20:09
-
Британияда салкам 100 млн фунтлик кокаин партияси мусодара қилинди
Жаҳон | 19:19
-
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43
Мавзуга оид

22:53 / 27.06.2025
Тошкентда тирбандликларни прогноз қиладиган марказ иш бошлади, ака 3 ёшли укасини сотувга қўйди, Kun.uz журналисти «Олтин қалам» билан тақдирланди – маҳаллий дайжест

21:20 / 26.06.2025
Фермерларга ерни хитойликларга бериб юбориш билан таҳдид қилган амалдор лавозими кўтарилди, собиқ Бош штаб бошлиғи вафот этди, Ўзбекистонда биогаздан метан ишлаб чиқарилади – маҳаллий дайжест

22:58 / 25.06.2025
Блогер уйида тимсоҳ сақлаб келгани аниқланди, Ўзбекистон Швеция билан миграция соҳасида келишув имзолади, фуқаро оқланганидан сўнг ҳам 207 кун қамоқда ўтирди – маҳаллий дайжест

21:43 / 24.06.2025