Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда салкам 100 млн фунтлик кокаин партияси мусодара қилинди
Оғирлиги 2,4 тоннага етадиган контрабанда юки Панамадан келган кемадан топилган — улар контейнерлар остига яширилган бўлган.

Фото: PA images
Буюк Британияда ҳозиргача аниқланган энг йирик кокаин партияларидан бири мусодара қилинди — гиёҳванд моддаларнинг қиймати қарийб 100 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда, деб ёзади SkyNews.
Оғирлиги 2,4 тоннага етадиган контрабанда юки Темза дарёсидаги портга Панамадан келган кемадан топилган, улар контейнерлар остига яширилган бўлган.
Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот органлари режалаштирилган етказиб беришни олдиндан аниқлаган ва юк мамлакат ҳудудига келган заҳоти уни қўлга олган. Мусодара қилинган гиёҳванд моддалар 96 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда.
Бундан ташқари, Дувр портида 170 килограмм кетамин, 4 мингта экстази таблеткалари ва йигирмага яқин ўқотар қуроллар ҳам аниқланган.
Июн бошларида Испания, Португалия, Буюк Британия, Колумбия ва АҚШ полиция бўлинмалари махсус операция ўтказиб, Канар оролларида салкам 4 тонна кокаинни мусодара қилганди. Унинг доирасида уюшган жиноий гуруҳнинг 48 аъзоси қўлга олинган.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00
-
Гватемала соҳилларида 2,5 тонна кокаин ортилган сувости кемаси тўхтатиб қолинди
Жаҳон | 21:17
-
“Кавказда Россия энди лидер эмас, оддий иштирокчига айланмоқда” — сиёсатшунос
Жаҳон | 21:05
-
Хитойлик олимлар разведка ва қутқарув операциялари учун кибер-ари яратди
Фан-техника | 20:34
Мавзуга оид

21:17
Гватемала соҳилларида 2,5 тонна кокаин ортилган сувости кемаси тўхтатиб қолинди

22:19 / 10.07.2025
Франция ва Британия ядровий тийиб туриш тўғрисидаги битимни имзолади

18:08 / 10.07.2025
7 сентябрда Британия аҳолисининг барча смартфонлари бир вақтда жиринглайди

14:14 / 10.07.2025