Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Украинанинг Оттава конвенциясидан чиқишни маъқуллади
Ушбу конвенция пиёдаларга қарши миналарни қўллаш, ишлаб чиқариш, харид қилиш, тўплаш ва топширишни тақиқлайди, шунингдек, уларнинг йўқ қилинишини талаб қилади. Россия, АҚШ ва Хитой Оттава конвенциясига қўшилмаган.

Володимир Зеленский Украина пиёдаларга қарши миналарни қўллаш, ишлаб чиқариш, харид қилиш, тўплаш ва топширишни тақиқловчи, шунингдек, уларнинг йўқ қилинишини талаб қилувчи 1997 йилги Оттава конвенциясидан чиқиши тўғрисидаги фармонни имзолади. Шундай қилиб, давлат раҳбари Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг тегишли қарорини маъқуллади. Фармон эълон қилинган кундан, яъни 29 июндан кучга кирди.
Олий раданинг миллий хавфсизлик бўйича қўмитаси котиби Роман Костенко буни «уруш реалликлари анчадан бери талаб қилаётган қадам» деб атади. «Россия ушбу конвенциянинг иштирокчиси эмас ва бизнинг ҳарбийларимиз ҳамда тинч аҳолиимизга қарши кенг кўламда миналардан фойдаланмоқда. Душманда ҳеч қандай чекловлар йўқ бир пайтда, биз боғланган ҳолда бўла олмаймиз», - дейди у. Костенконинг қўшимча қилишича, ушбу масалани энди Олий рада кўриб чиқади.
Бундан олдин Оттава конвенциясидан чиқишини Полша, Финландия, Литва, Латвия ва Эстония эълон қилганди. Ушбу давлатлар НАТО тарибида бўлиб, Шарқий Европада Россия ва унинг иттифоқчиси — Беларус билан чегарадошдир. Улар жорий йил охиридан Владимир Путин армиясининг эҳтимолий ҳужум йўлларини миналаштиришни бошлаш мақсадида учун иул ойига қадар БМТни ўзларининг қарори ҳақида расман хабардор қилишни режалаштирмоқда. Ғарб ҳарбийлари ва разведкачиларининг баҳолашича, Россия 2-5 йил ичида НАТОга ҳужум қилиши мумкин.
Оттава конвенциясини 164 та давлат ратификация қилган. Россия эса ҳеч қачон ўзини халқаро шартнома доирасида чекламаган. Landmine Monitor 2024 Report маълумотларига кўра, Европа давлатлари охирги йигирма йилда пиёдаларга қарши миналар захирасини йўқ қилган бир пайтда, Россия ўз захираларини оширган ва ушбу кўрсаткич бўйича етакчилардан бирига айланган. Ўтган йили у 26 миллиондан ортиқ шундай қурилмаларни тўплаган ва уларни Украинада фаол қўлламоқда. Россиядан ташқари, АҚШ ва Хитой ҳам бу конвенцияга қўшилмаган.
Мавзуга оид

16:42 / 13.07.2025
«Тарихчи ва контрразведкачи». Киевда ўлдирилган УХХ полковниги Иван Воронич ҳақида нималар маълум?

12:59 / 13.07.2025
Трамп ўзининг Украинага илк ҳарбий ёрдамини тайёрламоқда

23:38 / 12.07.2025
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица

15:10 / 12.07.2025