Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда тирбандликларни прогноз қиладиган марказ иш бошлади, ака 3 ёшли укасини сотувга қўйди, Kun.uz журналисти «Олтин қалам» билан тақдирланди – маҳаллий дайжест
Тошкентда вояга етмаган ака 3 ёшли укасини шўхлиги учун сотувга қўйди. Тирбандликларни прогноз қиладиган марказ иш бошлади. Пойтахт кўчаларида яна бир автобус ёниб кетди. Беш гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Кун давомида Kun.uz ёритган шу ва бошқа муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.

Kun.uz журналисти «Олтин қалам» мукофоти билан тақдирланди
Бугун, 27 июн — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида «Олтин қалам» миллий мукофоти учун XIX халқаро танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда, Kun.uz’нинг суриштирувчи журналисти Руслан Сабуров XIX «Олтин қалам» миллий мукофотининг интернет-нашрлар йўналишида 3-ўрин билан тақдирланди.
Маълумот учун, «Олтин қалам» ХИХ Миллий мукофоти учун халқаро танлови 5 та асосий номинация — телевидение, радио, босма нашрлар, интернет нашрлари ҳамда «Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун» йўналишлари бўйича ўтказилди. Шунингдек, танловда қатор рағбатлантирувчи номинациялар бўйича ҳам мукофотлар ўз эгаларига топширилди.
Ака 3 ёшли укасини шўхлиги учун онлайн сотувга қўйди
Olxʼда 3 ёшли бола сотувга қўйилгани тармоқларда муҳокамага сабаб бўлди. Ўтказилган тезкор-қидирув чоралари натижасида онлайн-савдо платформасига мазкур эълон қай манзил ва қайси аккаунтдан жойлаштирилгани аниқланди.
Тошкент шаҳар Учтепа туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи 13 ёшли бола 2022 йилда туғилган укасини шўхлиги учун гўёки таъзирини бериш мақсадида онлайн платформага сотув ҳақида эълон жойлаштирган. У сотув нархини 150 минг сўм деб кўрсатган.
Болалар омбудсмани ушбу ҳаракат «шунчаки болаларча ўйловсиз тарзда» қилинганини таъкидлади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Учтепа туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тирбандликларни прогноз қиладиган марказ иш бошлади
Тошкент шаҳри кўчаларида тирбандликларни барвақт прогноз қилишга қаратилган компютерлаштирилган вазиятлар маркази иш бошлади.
Қайд этилишича, сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда марказга татбиқ этилган интеллектуал транспорт платформаси автотранспорт оқимини кузатиш, таҳлил қилиш ва интеллектуал бошқаришга имконият яратиб беради.
Натижада шаҳарда тирбандлик 50 фоизгача камайишига, автомобил йўловчиларининг вақтини тежаш, йўллардаги бахтсиз ҳодисалар сони камайиши, фавқулодда хизматлар ҳаракатини тезлаштириш ҳамда қарор қабул қилишда аниқ статистика орқали самарадорликни оширишга хизмат қилади.
Тошкентда яна бир автобусда ёнғин чиқди
84-сонли йўналишда хизмат кўрсатадиган автобусда ҳаракат вақтида ёнғин чиқди. Ҳолат Чоштепа метро бекати яқинида содир бўлди.
Kun.uz’га юборилган мурожаатда Тошкент шаҳрида яроқсизга чиқариган автобуслар таъмирланиб, айни шу йўналишга чиқарилгани таъкидланган.
Мурожаатчи йўналишдаги автобуслар камчиликлари ҳақида “tashbus.uz” сайтида бир неча ёзиб қолдиргани, бироқ жавоб берилмганини қайд этган.
Таъкидлаш жоиз, Тошкентда автобусларнинг ёниб кетиши янгилик эмас. Хусусан, 2024 йилнинг 26 февралида 174-сонли ҳамда 33-сонли йўналишда ҳаракатланадиган Mercedes-Benz автобуслари ёниб кетганди.
Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилади
Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, солиқ муносабатларида фойдаланиладиган электрон ҳужжатларни шахснинг розилигини ифодалайдиган ва уни идентификация қилиш имконини берадиган электрон тасдиқлаш усуллари орқали тасдиқлаш электрон рақамли имзога тенглаштирилди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалигида, шу жумладан балиқчилик хўжаликларида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботлари Сув ҳисоби ахборот тизими ва ушбу соҳадаги ваколатли органларнинг маълумотлари асосида автоматик тарзда шакллантирилади.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, ортиқча ундирилган солиқ суммасини солиқ тўловчининг бошқа солиқлар бўйича келгуси тўловлари ҳисобидан ҳисобга олиш тартиби янада соддалаштирилди.
Унга кўра, бошқа солиқлар бўйича келгуси тўловлар учун ҳисобга олиш солиқ тўловчининг ёзма ёки электрон аризасига кўра солиқ органлари томонидан 3 кун ичида амалга оширилиши белгиланди.
Беш гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро Ички ишлар бош бошқармаси Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига мурожаат қилди.
Унинг мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Аниқланишича, Б.С. исмли шахс Юқори Чирчиқ тумани Миям-Кангли маҳалласида жойлашган ҳокимият захирасидаги 5 гектар ер майдонини 200 минг АҚШ доллари эвазига ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали туман ҳокимининг тегишли қарорини чиқартириб, унинг номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилган. У келишилган пулдан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
АҚШ Сенати қўмитаси Украинага 500 млн долларлик ёрдам ажратишни маъқуллади
Жаҳон | 02:32
-
Дубайда бош ошпаз ролини сунъий интеллект бажарадиган ресторан очилади
Фан-техника | 01:29
-
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:54 / 11.07.2025
Мавзуга оид

23:54 / 11.07.2025
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест

23:48 / 10.07.2025
Тошкентда сув қувури кучли босим остида ёрилиб кетди, ўзбекистонликлар томонидан Шенген визаси учун топширилган аризалар сони ошди — маҳаллий дайжест

23:11 / 09.07.2025
Шавкат Мирзиёев 15-20 дақиқа тирбандликда қолиб кетди, Фарҳод бозорида товламачилик билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди — маҳаллий дайжест

23:35 / 08.07.2025