Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Мўғулистонга борди, аттестациядан ўтказиб бериш эвазига пул сўраган шахс ушланди. Ерусти метросининг яна 6 та бекати вақтинча ёпилади – маҳаллий дайжест
Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Мўғулистонга борди. Қашқадарёда собиқ ҳоким ўринбосари озодликдан маҳрум этилди. Тоғли ва чўл ҳудудларда туризм субсидиялар билан қўллаб-қувватланади. Жиззахда 50 нафар педагогни аттестациядан ўтказиб бериш эвазига пул сўраган шахс ушланди. Кун давомида Kun.uz ёритган шу ва бошқа муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.

Шавкат Мирзиёев Мўғулистонга борди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурелсухнинг таклифига биноан рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга борди.
Давлат раҳбарини Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Батсетсег ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Икки мамлакат байроқлари билан безатилган «Буянт-Ухаа» аэропортида олий мартабали меҳмонлар шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Ташриф дастурига мувофиқ, бугун олий даражадаги Ўзбекистон-Мўғулистон музокаралари бўлиб ўтади.
Аттестациядан ўтказиб бериш эвазига пул сўраган шахс ушланди
Жиззахда 50 нафар педагогни аттестациясидан ўтказиб беришни ваъда қилган шахс ушланди.
Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида яшовчи шахс 50 нафар жиззахлик педагогни давлат тест марказидаги танишлари орқали малака аттестациясидан ўтказишни ваъда қилган.
Жиззах вилояти ИИБ хабарига кўра, ушбу шахс педагоглардан пул талаб қилган. Гумон қилинувчи Шароф Рашидов туманидаги мактаблардан бирининг ўқитувчисидан 25 минг доллар ҳамда 30 млн сўм олган вақтида ушланган. Ҳолат юзасидан суриштирув ўтказилмоқда.
Ерусти метросининг яна 6 та бекати вақтинча ёпилади
Тошкент метрополитенининг Ерусти ҳалқа йўли йўналишининг «Технопарк – Қипчоқ» бекатлари оралиғида босқичма-босқич 3 ой муддатга мўлжалланган режали профилактик ишлар амалга оширилмоқда.
Режали профилактик ишларнинг кейинги навбатини амалга ошириш учун 2025 йил 28 июн санасида бошлаб, «Қурувчилар»—«Янгиобод» бекатлари оралиғида поездлар ҳаракати тўхтатилади.
Йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик мақсадида, «Қипчоқ–Янгиобод–Қипчоқ» метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.
Ушбу автобусларнинг кунлик иш вақти тонгги 05:00 дан тунги 23:00 га қадар амалга оширилади.
Тоғли ва чўл ҳудудларда туризм субсидиялар билан қўллаб-қувватланади
«Тоғли ва чўл ҳудудларда туризм хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Унга кўра, тоғли ва чўл ҳудудларда умумий масофаси 200 метрдан кам бўлмаган зиплайн экстремал туризм мажмуасини яратиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун 100 миллион сўм ажратилади.
Шунингдек, тоғли ва чўл ҳудудларда 150 кв метрдан кам бўлмаган майдондаги тайпарк экстремал туризм мажмуасини яратиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун 80 миллион сўм ажратилади.
Субсидия олиш учун тадбиркор Туризм қўмитасига ёзма ёки электрон ариза тақдим этиши керак. Келиб тушган аризалар комиссия томонидан қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида коллегиал тарзда кўриб чиқилади.
Яна бир собиқ «замҳоким» қамалди
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари жиноий жазога тортилди.
Kun.uz танишган суд ҳужжатларида келтирилишича, 1986 йилда туғилган Шердил Эргашев 2021 йил март ойидан 2024 йил 21 сентябрга қадар Деҳқонобод тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган. У Global Commerce МЧЖ томонидан амалга оширилган Қарашина шаҳарчасини ободонлаштириш объектини фойдаланишга қабул қилиш далолатномасига имзо қўйиш учун МЧЖ раҳбаридан пора талаб қилган.
Собиқ «замҳоким» ушбу МЧЖ ҳайдовчисидан 5 минг доллар олганда тезкор тадбирда ушланган.
Жиноят ишлари бўйича Нишон туман судининг 2025 йил 10 февралдаги ҳукми билан Шердил Эргашев пора олиш жиноятини содир қилишда айбли деб топилган. Унга 2 йил давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Миробод туманида таъмирланаётган бинода, Юнусободда эса кўп қаватли уйда ёнғин чиқди
Жамият | 20:34
-
АҚШ бош прокурори Трампга қарши ишларга алоқадор 20 дан ортиқ ходимни ишдан бўшатди
Жаҳон | 19:50
-
Air India Boeing 787 ҳалокати бўйича дастлабки ҳисоботни эълон қилди
Жаҳон | 19:30
-
Шимолий Корея Украинадаги уруш вақтида Россияга 12 миллиондан ортиқ снаряд етказиб берди
Жаҳон | 18:58
Мавзуга оид

23:54 / 11.07.2025
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест

23:48 / 10.07.2025
Тошкентда сув қувури кучли босим остида ёрилиб кетди, ўзбекистонликлар томонидан Шенген визаси учун топширилган аризалар сони ошди — маҳаллий дайжест

23:11 / 09.07.2025
Шавкат Мирзиёев 15-20 дақиқа тирбандликда қолиб кетди, Фарҳод бозорида товламачилик билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди — маҳаллий дайжест

23:35 / 08.07.2025