Тўқаев: Давлат раҳбари – ёлланма давлат бошқарувчиси, «Тангрининг сояси» эмас
Қозоғистон президенти мамлакатда адолат тамойилларини жорий этиш ва халқ бирлигини қўз қорачиғидек ҳимоя қилиш лозимлигини таъкидлади.

Фото: akorda.kz
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 2024 йил якунларига бағишланган интервюда 2022 йил январида мамлакатда содир бўлган қонли воқеаларни эсга олди.
«Бу воқеаларнинг асосий сабаби – ижтимоий адолатсизлик, сиёсий турғунлик, шунингдек, фитначиларнинг бостириб бўлмайдиган амбициялари, халқ ва давлат тақдирига бефарқлигидир. Ҳали ҳам тахминлар ва содир бўлган воқеаларнинг турли версиялари мавжуд. Бундан ташқари, баъзи бир тарафкаш шахслар фактларни ўйлаб, фуқароларнинг ҳис-туйғуларини манипуляция қилмоқда. Ҳокимиятнинг ўзи жамиятда саволлар қолмаслигидан манфаатдор. Бир нарса аниқ: қатъий чоралар кўрилмаганида, Қозоғистон суверенитети чекланган, бутунлай бошқача давлатга айланган бўларди», деди Тўқаев.
Қозоғистон раҳбари январ воқеаларидан чиқарилган хулосаларни санади.
«Бу воқеалар барчамизга кўп нарсани ўргатди. Биринчидан, мамлакатда ҳокимият бирлаштирилиши керак, қўшҳокимият бўлмаслиги керак. Иккинчидан, давлат раҳбари - маълум бир муддатга ёлланган давлат бошқарувчиси, «Тангрининг сояси» эмас. Учинчидан, олий давлат лавозимларига номзодларни, жумладан, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларини ҳам пухта танлаш, улар Ватанга, Қозоғистонга фидойи бўлиши керак, энг муҳими, ҳамма жойда адолат тамойилларини жорий этиш зарур, халқ бирлигини қўз қорачиғидек ҳимоя қилиш лозим», деди Тўқаев.
2022 йил январ ойида Қозоғистонда суюлтирилган газ нархи кескин ошганидан кейин оммавий норозилик намойишлари ва тартибсизликлар бошланиб кетди. Одамлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тўқнашуви оқибатида 250 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлиб, 8 мингга яқини жароҳат олди. Қонли воқеалардан сўнг Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев «Элбоши» унвонидан ва бошқа кўплаб имтиёзлардан маҳрум этилди. Унинг яқин қариндошларига нисбатан коррупция бўйича жиноий ишлар қўзғатилди.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украинада урушдан кейин сайловлар ўтказиш бўйича махсус қонун лойиҳаси тайёрланмоқда
Жаҳон | 16:21
-
Россиянинг Украина бўйлаб ёпирилма зарбаси: Лвив ва Черкассда вайронгарчиликлар, яна бир F-16 қулади
Жаҳон | 16:00
-
Термизга тушган снарядлар: Уларни ким отгани аниқ бўлди
Ўзбекистон | 15:39
-
Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилади
Жамият | 15:04
Мавзуга оид

23:24 / 17.06.2025
Тўқаев Мирзиёевни Ўзбекистон 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади

10:10 / 09.06.2025
Қозоғистон президенти мудофаа вазирини алмаштирди

16:38 / 31.05.2025
2029 йилда лавозимимни тарк этаман – Тўқаев

16:38 / 30.05.2025