Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада урушдан кейин сайловлар ўтказиш бўйича махсус қонун лойиҳаси тайёрланмоқда
Олий рада одамлар «сайловда ўзларининг асосий конституциявий ҳуқуқларини амалга ошира олишлари» учун «турли базавий сценарийларни» тайёрлаётгани маълум бўлди.

Фото: Getty images
Украина Олий радаси урушдан кейин сайловлар ўтказиш бўйича махсус қонун лойиҳасини тайёрламоқда. Бу ҳақда парламент спикери Руслан Стефанчук маълум қилди.
«Биз ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқяпмиз, ахир кейинги сайловларни ўтказиш учун янги махсус қонун лойиҳаси зарур — у урушдан кейинги сайловларни тартибга солади», — дейди Стефанчук.
Унинг қўшимча қилишича, Украинада уруш тугаганидан кейин кўплаб чақириқлар кутилмоқда ва парламент одамлар «сайловда ўзларининг асосий конституциявий ҳуқуқларини амалга ошира олишлари» учун «турли базавий сценарийларни» тайёрлаяпти. «Ва бу Украинада бўлиб ўтиши керак. Биз бу борадаги тўғри қонунчилик муросасини топишга муваффақ бўламиз деб ўйлаяпман», — дейди Стефанчук.
Украинада президентлик сайловлари 2024 йилнинг мартида бўлиб ўтиши керак эди, аммо ҳарбий ҳолат туфайли у бекор қилинган. Доналд Трамп АҚШ президенти этиб сайланганидан кейин Оқ уй Украинада сайловлар ўтказилишини талаб қила бошлади. Кремл эса бир неча бор Володимир Зеленскийни «нолегитим» президент деб атади. 2025 йил майда Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф Украина ҳукумати президентлик сайловларини ўтказишга рози бўлганини маълум қилганди, бироқ у сайловлар қачон бўлиб ўтишига аниқлик киритмаган эди.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 13:18 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Япониялик олимлар озишнинг кутилмаган усулини ишлаб чиқади
Жамият | 00:31
-
OpenAI сунъий интеллект асосидаги браузерини ишга туширади
Фан-техника | 00:11
-
Еврокомиссия мигрантлар оқими сабаб Африкага ёрдам кўрсатишни тўхтатиши мумкин
Жаҳон | 23:41 / 09.07.2025
-
Россия фронтда муҳим ютуқларга эришди, Путин Трампга узил-кесил йўқ деди — “Геосиёсат”
Жаҳон | 23:17 / 09.07.2025
Мавзуга оид

23:17 / 09.07.2025
Россия фронтда муҳим ютуқларга эришди, Путин Трампга узил-кесил йўқ деди — “Геосиёсат”

21:14 / 09.07.2025
Украинада «Нептун» ракетасига оид махфий маълумотларни ўғирлашга уринган хитойлик жосуслар ушланди

21:13 / 09.07.2025
АҚШ армияси Patriot ракеталари харидини тўрт баравар оширди

21:08 / 09.07.2025